"Дунё" хабарига кўра, суҳбат чоғида ядро физикаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш учун икки давлат улкан салоҳиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Британия томони Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва республикада ядро физикаси бўйича ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференцияларда иштирок этишдан манфаатдор эканлигини билдирди.