Нозима Давлетова президент администрациясида масъул лавозимга тайинланди
Нозима Давлетова президент администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи бўлди.

Ўзбекистон президентининг тегишли фармойишига мувофиқ президент администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи тайинланди.
Ҳужжатга мувофиқ, Нозима Давлетова Ўзбекистон президенти администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлади.
Нозима Давлетова жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис. У университетда «халқаро музокаралар» йўналишида дарс бериш тажрибасига эга, гендер масалалари бўйича лойиҳалар ташаббускори ва координатори бўлган.
У ушбу тайинловга қадар Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.
Бундан олдин Жаҳонгир Аҳмедов Ўзбекистон президенти администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шуъбаси етакчи инспектори сифатида иш бошлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

13:19 / 23.12.2023
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов президент администрациясига ишга ўтди

23:14 / 29.12.2022
Масс-медиа фонди раҳбари тергов изоляторида қорақалпоғистонлик журналист билан учрашди

16:17 / 29.12.2022
«Aхборот кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасидаги «хавфли модда»

07:03 / 25.11.2022