Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбойжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Озарбойжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Ўзбекистон–Озарбойжон ҳамкорлиги барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида келгуси йил учун асосий устувор йўналишлар белгилаб олинди.