Infinix ҳалқаро технология компанияси HOT 40 Pro, HOT 40 ва HOT 40i’ни ўз ичига олган HOT 40 тўлиқ сериясини сотувга чиқарди ва геймерларга ҳамёнбоп смартфонларни таклиф қилди. Олдинги авлод билан таққослаганда янги маҳсулотлар сезиларли даражада кучлироқ процессорлар, яхшиланган экранлар, кенгайган камера имкониятлари ва янги дастурий таъминот версиясига эга. Шу билан бирга, серия ҳали ҳам тез зарядлашни ва ўйинларда юқори сифатда ишлашни таклиф қилади.

“HOT 40 серияли смартфонлар ажойиб ишлаши ва эстетик жиҳатдан ҳайратланарли дизайни билан ажралиб турувчи замонавий хусусиятлари билан етакчилик қилади. У Infinix компаниясининг инновацион технологияларни услуб ва амалийлик билан уйғунлаштириб, фойдаланувчиларга юқори сифатли хизматларни тақдим этиш ғоясини ўзида мужассам этган ва буларнинг барчаси мақбул нархда”, - дейди Infinix компаниясининг HOT серияли маҳсулотлар директори Суммер Яо.
Мобил ўйинлар
HOT 40 серияли смартфонлар 5000 мА/соат сиғимли катта аккумулятор ва индивидуал “Марафон чидамлилик” ечимига эга, натижада, батарея зарядининг сўнгги беш фоизи қолганда ҳам 2 соатгача суҳбатлашиш мумкин.

HOT 40 реал вақт режимида ҳароратни кузатиш махсус тизими билан 33 Вт тез зарядлаш имкониятига эга. Ушбу ечим туфайли атиги 35 дақиқада 20% дан 75% гача зарядлаш имкони бор ва қувватни сезиларли йўқотишларсиз батареянинг умумий ишлаш муддати 4 йилгача бўлади. Модель, шунингдек, тескари зарядлаш функцияси билан жиҳозланган.
Ўта тезкор саккиз ядроли процессор ва самарадорлик
HOT 40 экрани диагонали 6,7 дюйм, 1080х2640 пиксель ва янгиланиш тезлиги 90 Гц бўлиб, силлиқ ўтиш ва аниқ тасвирларни кафолатлайди. Матрица ҳам IPS, энг юқори ёрқинлиги 500 нитни ташкил қилади.
Экранда, шунингдек, “Magic Ring” тизими мавжуд бўлиб, у таблетка шаклидаги қора чизиқдан иборат бўлиб, селфи камераси учун кесилган жой мавжуд. Бу смартфон эгасига билдиришномалар мавжудлигини кўриш имконини беради. Бундан ташқари, Magic Ring реал вақт режимида зарядлаш эслатмалари, қўнғироқларни бошқариш каби маълумотларни кўрсатади. Созламалар - махсус хусусиятлар - Magic Ring бўлимига ўтиш орқали ушбу хусусиятни топишингиз ва ёқишингиз мумкин.
HOT 40 12-авлод технологик энергия тежовчи Helio G88 процессорини олди, у кундалик вазифаларни самарали бажара олади ва замонавий ўйинларнинг кўпчилигини муаммосиз бошқара олади, смартфон эса юқори сенсорли сезгирлик тезлигини қўллаб-қувватлайди ва қурилма эгасининг буйруқларига яшин тезлигида жавоб беради.


















