Ҳақиқий металл рамка, тезкор зарядлаш, юқори аниқликдаги дисплей, One-Tap Infinix AI∞ функцияси ва сунъий интеллект (AI) асосида ишловчи Bio-Active Halo каби соғлиқни назорат қилиш имкониятлари билан жиҳозланган ушбу қурилмалар кундалик фойдаланиш ва кўнгилочaр вазифалар учун янги даражадаги қулайликни тақдим этади.

Мустаҳкамлик ва услуб уйғунлиги
Note 50 Pro модели ҳошияси ArmorAlloy™ қотишмасидан тайёрланган — бу дамаск пўлати ва аэрокосмик синф алюминий аралашмасидан иборат бўлиб, жилоланган кўриниши билан нафақат чиройли, балки бардошли ҳам. Эргономик юмалоқ бурчаклар қулай тутиб туришни таъминлайди. Смартфонда ShockAbsorb™ амортизация системаси ҳам қўлланган бўлиб, у қўлдан тушиб кетиш ҳолатларида чидамлиликни оширади ва TÜV SÜD сертификатига эга.
Ҳар қандай шароитда тезкор зарядлаш
90W FastCharge 3.0 зарядлаш технологияси туфайли смартфонни атиги 38 дақиқада 1% дан 100% гача тўлдириш мумкин. Бундан ташқари, Infinix ўз қурилмаларини тўлиқ тўпламда тақдим этибгина қолмай, ҳар бир харидорга 30W MagCharge симсиз заряд қурилмасини совға сифатида беради. 5200 mAh сиғимли аккумулятор эса ҳатто экстремал ҳароратда ёки қувват даражаси паст бўлганда ҳам барқарор ишлашни таъминлайди.

Дизайн ва самарадорлик
Infinix Note 50 Pro модели 6.78" AMOLED FHD+ экран, 144Hz янгиланиш тезлиги, 2160Hz тегиниш частотаси билан жиҳозланган. Экран ости бармоқ изи сканери ҳам мавжуд. 1300 нит максимал ёрқинлик экран тасвирини қуёш остида ҳам аниқ кўрсатади, дисплей TÜV Rheinland кўк нурланишдан ҳимоя сертификатига эга. 100% DCI-P3 ранг қамрови эса янада табиий ва бой тасвирларни тақдим этади. Экраннинг фойдали майдони — 93,4%. Ушбу модель Helio G100 Ultimate 6 нм процессори, 12 GB тезкор хотира (24 GB гача кенгайтирилади) ва 256 GB ички хотира билан таъминланган.
Сунъий интеллект доимо ёнингизда
Infinix AI∞ One-Tap орқали фойдаланувчилар Folax сунъий интеллект ёрдамчисини қувват тугмасини босиб туриш орқали фаоллаштиришлари мумкин. Folax экрандаги матн ва тасвирни таниб олади, таржима қилади, саволларга жавоб беради.







