Янги линия ўрта сегмент имкониятларини қайта талқин қилиш натижасида яратилган бўлиб, фаол турмуш тарзи учун флагман даражасидаги фойдаланувчи тажрибаси, юқори мустаҳкамлик, кучли самарадорлик ва узоқ ишловчи батареяни тақдим этади.

NOTE 60 серияси икки асосий модел — NOTE 60 Pro ва NOTE Edge билан старт олади. Ҳар бири Infinix’нинг қудрат, услуб ва ақлли технологиялар фалсафасини ўзига хос тарзда намоён этади.

NOTE 60 Pro: юқори мустаҳкамлик, флагман даражасидаги самарадорлик ва кун бўйи ишонч

Infinix NOTE 60 Pro юқори мустаҳкамлик, барқарор самарадорлик ва максимал автономликни қадрлайдиган фойдаланувчилар учун яратилган. Смартфон 4 nm техжараёнда ишлаб чиқарилган Snapdragon 7s Gen 4 чипсети билан жиҳозланган бўлиб, кундалик вазифаларда силлиқ ишлаш, барқарор гейминг ва юқори юклама пайтида ҳам энергия тежамкорлигини таъминлайди.

1.5K аниқлик ва 144 Hzʼгача янгиланиш частотасига эга 6,78 дюймли AMOLED дисплей силлиқ скролл, аниқ тасвир ва узоқ муддат фойдаланишда қулайлик беради. Юқори ёрқинлик ва Always-On Display қўллаб-қувватлови экран билан бино ичида ҳам, ташқарида ҳам қулай ишлаш имконини беради.

NOTE 60 Pro’нинг ажралиб турувчи хусусиятларидан бири — Matrix Display, яъни орқа панелдаги интерактив ёруғлик дисплейидир. У билдиришномалар, қувватланиш ҳолати, мусиқа ижро этилгандаги анимациялар ва бошқа визуал эффектларни акс эттириб, смартфон билан ўзаро алоқани янада кўргазмали ва шахсийлаштирилган қилади.

NOTE 60 Pro’нинг асосий афзалликларидан бири — 6500 mAh сиғимли батарея бўлиб, у кун давомида иш, ўйинлар, мултимедиа ва навигация каби фаол фойдаланиш учун мўлжалланган ва “батарея хавотири”ни ҳис қилдирмайди. Смартфон 90 Wʼгача тезкор қувватлашни, шунингдек, 30 W симсиз қувватлашни қўллаб-қувватлайди. Қўшимча бонус сифатида фойдаланувчилар совға тўпламида 30W MagCharge симсиз қувватлагичига ҳам эга бўлади.

NOTE 60 Pro, шунингдек, JBL созламаларига эга стерео динамиклар, NFC, инфрақизил порт, Infinix’нинг AI-функциялари ва Android 16 асосидаги XOS 16 платформаси билан тақдим этилади, узоқ муддатли дастурий қўллаб-қувватлов ҳам кафолатланади.

NOTE Edge: Dimensity 7100 ва янги XOS 16 билан тақдим этилган илк смартфон

Infinix NOTE Edge NOTE сериясида янги йўналишни бошлаб беради ва Dimensity 7100 чипсети билан жиҳозланган дунёдаги илк смартфонга айланди. MediaTek билан яқин ҳамкорликда ишлаб чиқилган NOTE Edge 5G тармоқларида барқарор ишлаш ва кундалик фойдаланишда юқори энергия самарадорлигига йўналтирилган.