Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Қатар бош вазири билан кўришди
Саида Мирзиёева ва Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний учрашуви чоғида ўзаро алоқалар 2023 йили янги босқичга ўтгани таъкидланди.
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Доҳа шаҳрида Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашди.
“Биз Ўзбекистон-Қатар муносабатларини ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, келгуси тадбирлар жадвалини батафсил муҳокама қилдик”, деб ёзди у.
Суҳбат чоғида ўзаро алоқалар 2023 йили янги босқичга ўтгани таъкидланди.

“Самарқанд (2023 йил 5-6 июн) ва Доҳа (2023 йил 2 октябр) саммитлари тарихий аҳамият касб этиб, ҳамкорликнинг янги қирраларига эшик очди. Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги муносабатларда мутлақо янги давр бошланди, дея оламиз.
Биз ўзаро маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз. Қатарлик ҳамкорлар билан мустаҳкам ришталар боғланиб, қўшма лойиҳалар фаол амалга оширилади, деган ниятдамиз”, деди Саида Мирзиёева.

24 феврал куни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Қатарнинг Доҳа шаҳридаги дизайн биенналесида “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” кўргазма лойиҳасини тақдим этди. Унда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.
Мавзуга оид
13:44 / 24.05.2026
Саида Мирзиёева Ҳиндистонда Рубио билан учрашди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
18:18 / 18.05.2026