Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия 227 АҚШ фуқаросининг мамлакатга киришини тақиқлади
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ маъмурияти вакиллари, тадбиркорлар, профессорлар ва журналистларни қора рўйхатга киритди. Унда ҳаммаси бўлиб 2 мингдан ортиқ америкаликлар бор.
Президентлик сайловлари бошланишидан бир кун олдин Россия Федерацияси 227 АҚШ фуқаросини «Россияга қарши фаолиятда» айблаб, ўз ҳудудига киришини тақиқлади. Бу ҳақда 14 март, пайшанба куни Москвадаги Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қора рўйхатга киритилган америкаликлар Вашингтоннинг Россияга нисбатан сиёсатини «ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва оқлашда иштирок этишади», деб таъкидламоқда Россия вазирлиги. Хабарда, шунингдек, гап АҚШнинг Россия фуқароларига нисбатан «доимий равишда кенгайиб бораётган санкцияларига жавоб» ҳақида кетаётганига ишора қилинади.
Сиёсатчилар, бизнесменлар, профессорлар ва журналистлар
Россия ТИВ сайтида эълон қилинган рўйхатга АҚШ маъмурияти, ишбилармон доиралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, ўнлаб профессор-ўқитувчилар ва тадқиқот марказларининг ходимлари киритилган. Бошқалар қаторида АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтю Миллер, савдо, мудофаа, энергетика ва молия котибларининг ўринбосарлари, кўплаб олимлар, The Washington Post ва The New York Times газеталарининг журналистлари бор.
Ҳаммаси бўлиб 2 мингдан ортиқ АҚШ фуқаролари Россия қора рўйхатида. Шу тариқа, Россия Федерацияси АҚШнинг Россия фуқаролари, компаниялари ва муассасаларига қарши санкцияларига жавоб беряпти.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026