"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган стартап лойиҳаларга Британиядан венчур инвестицияларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Кийан Зандиянинг айтишича, компания Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ўзбек ёшларининг истиқболли инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг апрел ойида Самарқанд вилоятида ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.
Британиялик ҳамкорлар, шунингдек, шу йилнинг 2-3 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган III Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашишга тайёрлигини тасдиқлади.












