Бу ҳақда Америка сиёсати миллий жамғармаси — NFAPʼнинг 2026 йил ёзида эълон қилинган тадқиқотига таяниб, Naked Science хабар берди.

Тадқиқотда қиймати камида бир миллиард долларга баҳоланган хусусий Америка стартаплари ўрганилган. Уларнинг 59 фоизига иммигрантлар асос солган ёки ҳаммуассис бўлган. Иммигрантларнинг фарзандлари ҳам ҳисобга олинса, бу улуш қарийб 66 фоизга етади.

Ҳиндистондан кейин Исроил ва Буюк Британия турибди

Ҳиндистондан келган тадбиркорлар иштирокида ташкил этилган 96 та компаниядан кейинги ўринда Исроил турибди — 60 та. Буюк Британия 47 та, Хитой эса 41 та компания билан кейинги поғоналарни эгаллаган.

Мамлакатлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:

Мамлакат

Ушбу мамлакатдан келган иммигрантлар асос солган ёки ҳаммуассис бўлган стартаплар сони

Ҳиндистон

96

Исроил

60

Буюк Британия

47

Хитой

41

Канада

30

Россия

23

Франция