Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилда Ўзбекистонга Россиядан бир миллионга яқин сайёҳлар келиши кутилмоқда
Рус оммавий ахборот воситалари Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг кўпайиши ҳақида ёзмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё".
Хусусан, РИА "Новости"ахборот агентлиги томонидан тарқатилган мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Россиядан бир миллионга яқин сайёҳ келиши кутилмоқда ва республика ҳукумати ушбу мамлакатдан сайёҳлар оқимини кўпайтириш устида фаол ишламоқда.
Қўмита маркетинг бўлими бошлиғи Азиз Миржалиловнинг РИА "Новости"га айтишича, Россия туризм бозори Ўзбекистон учун стратегик бозор ҳисобланади. "Бизнинг олдимизга жуда катта вазифалар қўйилган. Шулардан бири — жорий йилда Россиядан бир миллионга яқин сайёҳни жалб этишдир", — дея Азиз Миржалилов сўзларидан иқтибос келтирган нашр.
Қайд этилишича, жорий йил январ ойида Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан республикага, жумладан, Россиядан хорижий сайёҳларни жалб этиш чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.
"Вестник Кавказа" нашрида эълон қилинган ушбу мавзудаги мақолада таъкидланишича, 2023 йилда Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 714 минг кишини ташкил қилган. "Бу ундан олдинги йилги кўрсаткичдан 25,8 фоизга кўп. Россия Ўзбекистонга энг кўп меҳмонлар ташриф буюрадиган 5 та давлат қаторига киради", — деб ёзган "Вестник Кавказа".
Мавзуга оид
11:55 / 25.05.2026
Тошкент вилоятида тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди
09:04 / 25.02.2026
Ўзбекистон 2026 йилда 12 млн хорижий меҳмонни қабул қилишни режалаштирмоқда
16:04 / 21.02.2026
Тошкентда хавфли рецидивист эркак ҳиндистонлик сайёҳнинг пулини тортиб олди
14:17 / 21.01.2026