Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Фаластиннинг БМТга аъзолиги ҳақидаги резолюцияни блоклади
Хавфсизлик кенгашининг 12 аъзоси фаластинликларни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш тўғрисидаги резолюция учун овоз берди. Икки давлат бетараф қолди, фақат АҚШ қарши чиқди.
Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг Бош ассамблеяга Фаластин давлатини жаҳон ташкилотига тўлиқ аъзо сифатида қабул қилишни тавсия этувчи резолюция лойиҳасига вето қўйди. 18 апрел, пайшанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Хавфсизлик кенгашининг 12 аъзоси, жумладан, Россия ва Хитой Жазоир таклиф қилган ҳужжатни қабул қилиш учун овоз берди. Британия ва Швейцария бетараф қолди, фақат АҚШ қарши чиқди.
«Қўшма Штатлар икки давлат қарорини қатъий қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Бу овоз бериш Фаластин давлатчилигига қаршиликни акс эттирмайди, балки бу фақат томонлар ўртасидаги тўғридан тўғри музокаралар орқали амалга оширилишини тан олади», деди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд.
ФММ раҳбари АҚШнинг БМТ ХКдаги ветосини адолатсиз деб атади
Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги ветосини «адолатсиз, ахлоқсиз ва асоссиз» дея қоралади. Унинг сўзларига кўра, бу «Фаластиннинг жаҳон ташкилотига тўлиқ аъзо бўлишини қатъий қўллаб-қувватловчи халқаро ҳамжамият иродасига» зиддир.
Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац Қўшма Штатларнинг вето ҳуқуқидан фойдаланишини олқишлади. «Ушбу шармандали таклиф рад этилди», - деди ташқи ишлар вазири.
Жазоирнинг БМТдаги доимий вакили Амар Бенжама овоз беришдан олдин фаластинликларни жаҳон ташкилотига қабул қилиш икки давлат ечимига путур етказишдан кўра мустаҳкамлашини таъкидлади. «Тинчлик Фаластиннинг қўшилиши билан бўлади, уни четлаштириш билан эмас», деди у.
БМТ аъзолигига қабул қилиш тартиби
Қабул қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилиши учун уни БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан камида тўққизтаси қўллаб-қувватлаши керак, беш доимий аъзонинг ҳеч бири - АҚШ, Хитой, Россия, Франция ва Британия - вето ҳуқуқидан фойдаланмаслиги лозим. Агар ушбу шарт бажарилса, ариза БМТ Бош ассамблеясининг овозига қўйилади, унда у аъзоларнинг камида учдан икки қисми томонидан қўллаб-қувватланиши талаб этилади.
Дастлаб, фаластинликларнинг Фаластинни БМТга қабул қилиш ҳақидаги аризаси 2011 йил ноябр ойида жаҳон ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг позицияси туфайли рад этилган. Кейинги йили БМТ АҚШнинг қаршиликларига қарамай, фаластинликларга кузатувчи мақомини берди. БМТга аъзо 193 давлатдан 139 таси Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олади.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026