07:50 / 20.05.2024
2332

Январ-март ойларида «чиройли» авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи чорагида «чиройли» авторақамлар савдоси ўтган йилга нисбатан уч баробар кўпроқ - 212,2 млрд сўмни ташкил этди.

Фото: Kun.uz

2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон товар-хомашё биржасида автомобилларнинг давлат рақамларини сотиш ҳажми 3 баробардан кўпроққа ошиб, 212,2 миллиард сўмни ташкил этди

Бу даврда 52,6 минг дона авторақам сотилган бўлиб, у ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 3,2 баробарга ўсган.

Энг қиммат «чиройли» авторақам тошкентлик юридик шахсга 517,14 млн сўмга сотилган. Бошланғич баҳога нисбатан унинг нархи 66,6 фоизга ошган.

Иккинчи ўринни эса юридик шахс томонидан 337 млн 620 минг сўмга сотиб олинган давлат рақами эгаллаган. Энг қиммат бешталикка жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган 334,9 ва 315,8 млн сўмлик авторақамлар ҳам кирган.

Top