GAMEFEST: Тошкентдаги халқаро ўйин ва анимация фестивали
3-4 июн кунлари Тошкентдаги IT-паркда GAMEFEST халқаро ўйин ва анимация фестивали бўлиб ўтди. Креатив иқтисодни тарғиб қилувчи тадбир Рақамли технологиялар вазирлиги ва Алоқабанк ҳамкорлигида ўтказилди.
Бу дунё бўйлаб ўйин соҳасидаги мутахассислар ва ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирувчи тадбир бўлиб, унда турли компания ва ўйин ишлаб чиқарувчилар ўйин ишқибозлари билан учрашишди.
Рақамли технологиялар вазирлиги ва Алоқабанк кўмагида ўтказилаётган ушбу фестивалда қатнашчиларга AloqaBank Visa банк карталари совға қилинди ва бу орқали онлайн тўловларни, халқаро пул ўзказмаларни амалга ошириш мумкин. Эслатиб ўтиш керакки, AloqaBank Visa карталари дунёнинг 200 дан ортиқ давлат ва ҳудудларида қабул қилинади.
GAMEFEST Ўзбекистонда биринчи бор ўтказилди. Ушбу инновацион ташаббус стратегик жиҳатдан Ўзбекистонда ва халқаро миқёсда креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, ўйин саноатининг асосий роли ва унинг халқаро иқтисодиётга чуқур таъсирига алоҳида эътибор йўналтирилган.
“Бугунги GAMEFEST халқаро ўйин ва анимация фестивалидан асосий мақсад кўпроқ ўзбекистонлик ёшларни халқаро IT компанияларда Ўзбекистондан туриб ишлаб, уларни юртимизга жалб қилиш. Халқаро миқёсда креатив иқтисодиётни ривожлантиришни Ўзбекистонга олиб келиш ва шу орқали ёшларимизни кўпроқ ўйин ўйнаш эмас, кўпроқ ўйинлар яратишга, халқаро ва маҳаллий ўйинларни яратиб бутун дунёга экспорт салоҳиятини оширишда ҳисса қўшишга қаратилган”, дейди Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов.
Ўйинлар кўргазмаси — дунё бўйлаб ўйин ишлаб чиқарувчиларни билаштирувчи майдон ҳисобланади. Фестивалда иштирокчилар турли компания ва ўйин ишлаб чиқарувчилар билан учрашиш имконига эга бўлишдан ташқари, VR va AR‘нинг ҳаяжонли дунёсига шўнғиб, киберспорт турнирлари ва анимация студияларидан завқланган ҳолда кенг турдаги ўйинларни кашф этишларига имкон яратилди.
Форум бу — ўйин соҳаси мутахассислари, ишқибозлар ва интилувчан ижодкорлар ўйин саноатининг креатив иқтисоддаги асосий ролини таъкидлаш учун бирлашадиган динамик тадбир саналади. Ушбу қизиқарли тадбирда билим алмашиш сессиялари, нетворкинг имкониятлари ва мазмунли муҳокамалар ҳамда соҳа мутахассислари билан савол-жавоб сессиялари бўлиб ўтди.
Реклама