Янги HUAWEI nova 12i, HUAWEI nova 12s ва HUAWEI nova 12se смартфонлари кучли батареялар, тезкор қувватланиш хусусиятлари, хавфсизлик тизими билан ажралиб туради. 

HUAWEI nova 12i – EMUI 14 янги интерфейси билан жиҳозланган биринчи смартфон

Ушбу модел 108 МП юқори аниқликдаги камера, HUAWEI SuperCharge Turbo 40 Вт тезкор зарядкаси ва кучли 5000 мА/с батареяси билан жиҳозланган бўлиб, атиги 30 дақиқада 62% гача қувватлаш мумкин.

67 дюймли экран AOD (доимий экран-заставка кўрсатиш) технологиясини қўллаб-қувватлайди. Смартфон икки рангда: яшил ва қора тақдим этилган. Камера дизайни юлдуз шаклидаги ҳалқа кўринишида бўлиб, симметрия эстетикасини намоён этади. HUAWEI nova 12i смартфонининг асосий камераси 108 МП юқори аниқликдаги объектив, f/1.9 диафрагмаси ва катта 1/167 дюймли сенсор билан жиҳозланган. HUAWEI nova 12i - бу EMUI 14 янги интерфейси билан жиҳозланган биринчи смартфон бўлиб, у маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича юқорироқ имкониятларга эга ва фойдаланувчи тажрибасини янги даражага кўтариш имконини беради.

Ноодатий дизайндаги HUAWEI nova 12s

Моделнинг жозибали жиҳатларидан бири - HUAWEI SuperCharge Turbo 2.0 66 Вт тезкор зарядкаси ҳисобланади. Қурилмада 60 МП ультракенг бурчакли олд камера ва 50 МП асосий ультраобъектив бўлиб, ультраингичка корпус 6.88 мм билан ажралиб туради. HUAWEI nova 12s ва HUAWEI nova 12se OLED-дисплейлар билан жиҳозланган бўлиб, улар AOD (доимий экран-заставка кўрсатиш) технологиясини қўллаб-қувватлайди. 12s модели 6.7 дюймли экран 120 Гц янгиланиш тезлиги билан, 12se модели эса 6.67 дюймли экран 90 Гц янгиланиш тезлиги билан таъминланган.

HUAWEI nova 12s ультракенг бурчакли олд камера 100° 60 МП, f/2.4 диафрагмали асосий ультракамера 50 МП, f/1.9 диафрагмали ва XD Portrait Engine технологиясини қўллаб-қувватлайдиган ва кенг бурчакли макромодул 8 МП, f/2.2 диафрагмали билан жиҳозланган.

HUAWEI nova 12s уч хил – кўк, оқ ва қора рангларда тақдим этилган. Моделнинг ажралиб турадиган жиҳати – ноодатий дизайни бўлиб, орқа панелнинг ёрқин рангларига ноёб нақшлар туширилган ва асосий камера орбитал ҳалқа шаклида яратилган.