13:42 / 15.06.2024
9665
Реклама

Ўзбекистонда илк бор AIQAR CLUB аъзолари билан тоққа саёҳат уюштирилди

2024 йилнинг 3 июн куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги шаҳарчада AIQAR электромобилининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган "AUTO MOTORS ASIA" компанияси томонидан ташкил этилган "AIQAR CLUB" тадбири бўлиб ўтди. Ушбу саёҳатда турли касб эгалар бўлган 25дан зиёд AIQAR EQ7 электромобил соҳиблари бирлашишди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ дам олиш масканида AIQAR EQ7 кроссоверларининг соҳиблари ажойиб воқеаларнинг гувоҳи бўлишди. Ушбу замонавий ва сифат даражаси юқори бўлган электромобил соҳиблари саёҳат давомида нафақат ўзаро мулоқот қилиш, балки ўз электромобилларини босиб ўтиш масофасини, баландликларга қийинчиликсиз чиқиш имкониятларини, динамикасини ва бошқаришдаги қулайликларини тўлиқ синаб кўриш имкониятига ҳам эга бўлдилар.

Мижозлар учун ташкил қилинган ушбу тадбир мобайнида стол тенниси, караоке, билярд ўйнаб вақтларини чоғ ўтказишди ва жонли ижродаги қизғин қўшиқлардан баҳраманд бўлишди.

AIQAR CLUB лойиҳасининг ташаббуси ишлаб чиқарувчи ўз мижозлари учун мулоқот қилиш ва тажриба алмашиш платформасини яратиш орқали ўз мижозлари билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиши мумкинлигига ёрқин мисолдир.

Об-ҳаво шароитларига қарамай, мижозлар учун ўтказилган тадбир унутилмас онларга айланди ва компания номидан махсус совғалар ҳам тақдим қилинди.

Электромобилни расмий дистрибютор орқали сотиб олишингиз мумкин: https://www.instagram.com/aiqar.uzbekistan_

Мурожаат учун телефон: +998 91 033 03 03

Реклама

Top