Ўзбекистон | 20:26 / 26.07.2024
10450
7 дақиқада ўқилади

Меҳнат мигрантлари оилаларига моддий ёрдам ажратилади — асосий саволларга жавоблар

1 октябрдан хориждаги меҳнат мигрантларининг оилаларига бир марталик ёрдам пули ва бошқа моддий қўллаб-қувватловлар берилиши режа қилиняпти. Бу борадаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Kun.uz лойиҳа борасида айрим саволларга миграция агентлиги масъули Баҳром Абдувалиевдан жавоб олди.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан 1 октябрдан меҳнат мигрантларининг оилаларини моддий қўллаб-қувватлаш режа қилиняпти. Аввало, ҳужжатда қандай ёрдам турлари назарда тутилаётгани ҳақида гапирсангиз.

Ўзбекистонда президентимиз топшириғи билан тизим ташкилотларига аниқ ва манзилли вазифалар белгилаб берилган. Шу вазифалар ижроси бўйича сезиларли ишлар амалга ошириляпти. Хавфсиз ва қонуний меҳнат миграцияси бу – тизим сифатида фақат фуқароларни хорижга ишга юбориш масаласи эмас, яъни хорижда бўлиб турган меҳнат мигрантлари билан доимий мулоқот ўрнатиш, хорижда ишлаш нияти бўлган фуқароларга кетишидан олдин тил ва касб ўргатиш, меҳнат мигрантларининг қайтиб келганидан кейин ички бозорга интеграция қилинишини амалга ошириш киради. Яхлит тизимнинг яна бир бўлаги мигрантларнинг ёрдамга муҳтож бўлган оила аъзоларига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масаласи бўлади.

Бу вазифани амалга ошириш учун 2024 йил 4 апрелда меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ва хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган президентнинг 59-сонли фармони қабул қилинди. Шу фармонда мигрантларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатишга оид янги инструментларни жорий этиш бўйича аниқ вазифа белгилаб берилганди. Шу вазифа асосида Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилди. Бунда хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзоларига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича 4 турдаги молиявий инструментларни жорий қилиш назарда тутиляпти.

Баҳром Абдувалиев

Биринчиси, боқувчиси меҳнат миграциясига кетган фуқароларнинг оилаларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

Иккинчиси, меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг оилаларида ногиронлиги бўлган фуқаролар бўладиган бўлса, уларга тиббий муолажаларни кўрсатиш, эшитиш мосламалари, ногиронлик аравачаларини сотиб олиш мақсадида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

Учинчиси, мигрантларнинг пенсия ёшига етган отаси ёки онасини касаба уюшмалари федерациясидаги санаторияларга жойлаштириш бўйича алоҳида моддий ёрдам кўрсатиш.

Тўртинчиси, мигрантларнинг вояга етмаган фарзандларини оромгоҳларга жойлаштириш йўлланмаларини қоплаб бериш билан боғлиқ ёрдам.

Лойиҳада мигрантларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам миқдори БҲМнинг 2 баробари (ҳозирда 680 минг сўм) миқдорида этиб белгиланиши назарда тутиляпти. Ҳужжат ҳали лойиҳа эканини инобатга олсак, бу сумма ўзгариши ҳам мумкинми?

— Нафақат биринчи турдаги моддий ёрдам, балки барча турдаги моддий ёрдам миқдори ўзгариш эҳтимоли бор. Чунки юридик ҳужжат тасдиқлангунча унга ўзгаришлар, тегишли қўшимчалар киритилиши назарда тутилган. Ҳужжатдаги 4та ёрдамдан иккитаси пул билан, иккитаси йўлланма билан боғлиқ.

Боқувчиси меҳнат миграциясига кетган фуқаронинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да турадиган оила аъзосига БҲМнинг 2 баробари миқдорида моддий ёрдам;

Иккинчиси, меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг оилаларида ногиронлиги бўлган аъзоси бўлса, унга бир марталик БҲМнинг 5 баробари миқдорида моддий ёрдам;

Учинчиси, мигрантларнинг пенсия ёшига етган отаси ёки онасини касаба уюшмалари федерациясидаги санаторияларга жойлаштириш бўйича йўлланма харажатларини қоплаш билан боғлиқ моддий ёрдам;

Тўртинчиси, мигрантларнинг вояга етмаган фарзандларини оромгоҳларга жойлаштириш йўлланмаларини қоплаб бериш билан боғлиқ ёрдам.

Бир марталик моддий ёрдам кимларга берилади, қанақа талаблар бор, қаерга мурожаат қилиш керак?

Биринчи ёрдам тури ҳақида гапирсам, бунда оиланинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилгани ҳамда меҳнат миграциясига кетган фуқаронинг "Хорижда иш" платформасидан рўйхатдан ўтгани талаби қўйилади. Барча ёрдам турларидан фойдаланиш учун хорижга меҳнат миграциясига кетган фуқаронинг "Хорижда иш" платформасидан рўйхатдан ўтгани асосий талаб ҳисобланади.

Биринчи турдаги моддий ёрдам маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси тавсиясига биноан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилаларга ажратилиши назарда тутилган. Иккинчи турдаги даволаш билан боғлиқ моддий ёрдамни олишда ҳоким ёрдамчиси тавсиясига биноан оилада ногиронлиги бўлган аъзосининг ногиронлик гувоҳномаси асословчи ҳужжат бўлади.

Учинчиси, меҳнат мигрантимизнинг ота-онасини санаторияларга жойлаштириш учун ҳоким ёрдамчиси тавсияси ва пенсия гувоҳномаси талаб этилади.

Тўртинчи турдаги моддий ёрдам — фарзандларини оромгоҳларга жойлаштириш бўйича йўлланма маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсияномаси асосида берилади.

Бу жараёнда моддий ёрдам ва йўлланмаларнинг манзилли, ўз эгасига аниқ етиб боришини таъминлаш мақсадида барча ишлар "Хорижда иш" электрон платформаси орқали амалга оширилади. Бунинг учун алоҳида "Меҳнат мигрантининг оиласига ёрдам" хизмат блогини ишга туширганмиз. Тест режимида ишлаб турибди. Қарор муҳокамадан ўтиб қабул қилингач, тўлақонли ишлашни бошлайди. Бунда ёрдам турига муҳтож бўлган меҳнат мигранти дастурга киради ва мажмуада "Меҳнат мигрантининг оиласига ёрдам" хизмат блогидан рўйхатга ўтади ҳамда ўзининг меҳнат мигранти эканини кўрсатадиган ҳужжатларини юклайди. Тегишли анкетани тўлдирганидан кейин бизда у қабул қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқувчи алоҳида гуруҳ ишлайди ва мурожаатларни синчиклаб кўриб чиқиб, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ёки ёшлар етакчисининг тавсияномасини шакллантириш билан шуғулланади. Бу жараёнларни мувофиқлаштириш учун ҳоким ёрдамчиларининг "Онлайн маҳалла" платформаси билан ёшлар етакчиларининг платформаси ўзаро интеграция қилинади. Ҳеч бир жараёнда ариза ёзиш ёки кимгадир оғзаки мурожаат қилишга тўғри келмайди.

Ёрдам пули ажратилгани ҳақидаги маълумот шахсий кабинетга юборилади. Агар мувофиқ эмас деб топилса, белгиланган тартибда рад этилади ҳамда нега рад этилгани ҳақида ҳам меҳнат мигрантимизга хабар юборилади.

Бир оилага бир марта моддий ёрдам ажратилса, яна қанча вақтдан кейин қайта ёрдам олиш мумкин?

Қарор билан аниқ белгиланяпти. Мурожаатчилар томонидан белгиланган ёрдам пулидан бир йилда бир марта фойдаланиш имкони бериляпти.

Ёрдам пуллари қандай тўланади?

Қарор кучга киргач, ёрдам пулларини ажратиш бўйича алоҳида низом тасдиқланади. Фуқаронинг анкетасига киритилган карта рақамига ўтказиб берилиши назарда тутиляпти.

Мадина Очилова суҳбатлашди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани