Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Шунингдек, Доналд Трамп кейинги ҳафта давомида АҚШ ва Украина табиий ресурслар бўйича битимни имзолашини маълум қилди.

Фото: The Moscow Times
Вашингтон Россия президенти Владимир Путиндан Украина бўйича ўт очишни тўхтатиш таклифига шу ҳафтанинг охиригача жавоб олишни кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.
«Уларнинг жавобини шу ҳафта, жуда яқин кунларда эшитамиз. Биз қотилликлар тўхтатишини хоҳлаймиз», — дейди Трамп.
Шунингдек, у ҳафта давомида — 24 апрелгача АҚШ ва Украина табиий ресурслар бўйича битим имзолаши мумкинлигини қўшимча қилди. Бу битим АҚШнинг Украинага берган ҳарбий ёрдами учун сарфланган маблағни қоплашга хизмат қилади. Bloomberg маълумотларига кўра, музокаралар давомида ушбу «қарз» миқдори уч баравар камайтирилган — 300 миллиард доллардан 100 миллиард долларгача.
Axios манбаларининг сўзларига кўра, агар Путин апрел ойининг охиригача ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилишга тайёр. Fox News олдинроқ Трамп музокараларни атайлаб чўзаётгани учун Путиндан норози экани ҳақида ёзганди. Маълумотларга кўра, Оқ уй Россиянинг «соя флоти»га нисбатан кескин чораларни кўриб чиқмоқда. Трамп Россия нефтини харид қилаётган давлатларга нисбатан 500 фоизгача бож жорий қилиши мумкинлигини айтган эди.
18 апрел куни Россия ва Украина ўртасида энергетик объектларга нисбатан ўзаро зарба бермаслик бўйича мораторий муддати тугайди. Кремл уни узайтириш нияти борлигини ҳозирча билдирмаган. Президент ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, Россия мораторий атрофидаги вазият бўйича АҚШ томонига «муайян сигналлар»ни етказади.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 17 апрел куни Украинадаги вазиятни ҳал этиш бўйича АҚШ билан музокараларда муаммолар борлигини тан олди. «Жараён анча мураккаб кетмоқда», — дейди у. Бунга сабаб сифатида Песков «Киев режими» ва Европа Иттифоқи давлатларини кўрсатган.
The Moscow Times’нинг Кремлга яқин манбаларига кўра, Путин Украина бўйича музокараларда максималистик позицияни сақлаб қолмоқда. Март охирларида Саудия Арабистонида ўтган музокараларда Россия делегацияси Украина таркибидаги тўртта област — Донецк, Луганск, Запорожжя ва Херсон тўлиқ маъмурий чегаралари билан РФга берилишини талаб қилган. Бундан ташқари, Москва яна бир област, масалан, Днепропетровск ёки Сумининг бир қисмини босиб олиб, кейинчалик уни Херсон ва Запорожжя билан алмашишни таклиф қилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинага ҳалок бўлган 909 ҳарбийнинг жасади қайтарилди
Жаҳон | 15:15
-
Сурхондарёда Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади
Ўзбекистон | 15:12
-
Ўзбекистон электр тақсимлаш инфратузилмасини модернизация қилиш учун Жаҳон банкидан 100 млн доллар жалб қилади
Ўзбекистон | 15:00
-
Ғазоликларни Ливияга кўчириш режаси, Россия–Украина музокаралари ва Тартус портини БААга топширган Сурия – кун дайжести
Жаҳон | 15:00
Мавзуга оид

15:15
Украинага ҳалок бўлган 909 ҳарбийнинг жасади қайтарилди

13:37
Украина хориждан қурол харидларида 770 млн йўқотди

13:33
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?

12:34