Beepul молиявий мобил иловаси UZCARD тўлов тизими стандарти «UZCARD ТТда ахборот хавфсизлигига талаблар» доирасида ташкилий техник текширувдан муваффақиятли ўтди. Илова маълумотларига кўра, Beepul фойдаланувчиларининг 50% дан ортиғи UZCARD банк карталарининг эгалари ҳисобланади.
Ташкилий техник текширув (ТТТ) — бу «Ягона умумреспублика процессинг маркази» АЖ томонидан тўлов ташкилотлари ахборот тизимларининг UZCARD тўлов тизимига (ТТ) уланишда белгиланган ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун ўтказиладиган комплекс текширувдир. ТТТдан муваффақиятли ўтиш Beepul томонидан фойдаланувчилар учун хавфларни минималлаштирувчи ва уларнинг маблағларини иловада ва ушбу илова ёрдамида амалга ошириладиган операциялар пайтида UZCARD тўлов тизимидан фойдаланишда хавфсизлигини таъминловчи ишончли ҳимоя чоралари жорий этилганлигини тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 ноябрдаги «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги 578-сонли Қонунига мувофиқ, «ЯУПМ» АЖ UZCARD тўлов тизими қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига ва тўлов тизимининг узлуксиз ишлаш чора-тадбирларига риоя этилишини таъминлайди. ЯУПМ АЖнинг хавфсизлик бўйича мутахассислари Beepul UZCARD’нинг барча белгиланган талаблари ва қоидаларига мувофиқлигини, шу жумладан маълумотларни ҳимоя қилиш, киберҳужумларнинг олдини олиш ва маълумотларнинг махфийлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни, шунингдек, тўловлар хавфсизлигини таъминлаш учун зарур тартиблар ва бошқарув тузилмасининг мавжудлигини аниқладилар.
«Фойдаланувчилар хавфсизлиги — бизнинг устувор вазифамиздир», — дейди Beelab IT директори Тимур Барабанов, — «UZCARD дастурий таъминотида ахборот хавфсизлигига қўйиладиган талаблар» UZCARD стандарти бўйича техник текширувдан ўтиш Beepul учун муҳим босқич бўлиб, фойдаланувчиларимиз учун молиявий ҳимояни таъминлаш бўйича ишларимизни намойиш этади. Биз замонавий стандартларга жавоб бериш ва фойдаланувчиларимизга тўловларни амалга оширишда хотиржамликни таъминлаш учун хавфсизлик тизимларимизни доимий равишда такомиллаштирмоқдамиз».
2024 йилда Beepul ва UZCARD Ўзбекистонда контактсиз тўловларни, жумладан, савдо, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси тадбиркорлари ҳамда аҳоли ўртасида TezQR тизимини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича меморандум имзолади. Илова таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, ҳозирда финтех хизмати фойдаланувчиларнинг 50 фоиздан ортиғи UZCARD банк карталарининг эгалари ҳисобланади.











