Россия Швейцарияга Женева конвенциялари юбилейига бормайди
Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги дипломатик миссияси уруш пайтида тинч аҳоли, ярадорлар ва асирларга инсоний муносабатда бўлишни назарда тутувчи Женева конвенциялари юбилейини нишонламайди.
Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида 1949 йил Женева конвенциялари имзолангани 75 йиллиги муносабати билан Швейцарияга норасмий ташриф буюриш таклифини рад этган ягона давлат бўлди. Швейцария ТИВ 21 август, чоршанба куни аниқлик киритишича, Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги дипломатик миссияси вакиллари изоҳсиз рад жавоби қайтарган. Илгари Россия Швейцарияни «дўст бўлмаган давлатлар» рўйхатига киритган эди, чунки Берн Украинага кенг кўламли ҳужум учун Россия Федерациясига қарши жорий қилинган Европа Иттифоқи санкцияларини қўллаб-қувватлаган.
25 ва 26 август кунлари Женевада бўлиб ўтадиган норасмий йиғилишда БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо қолган 13 та давлатнинг дипломатлари иштирок этади. Умуман олганда, БМТ Хавфсизлик кенгашига 15 та давлат киради.
1949 йилда тузилган Женева келишувлари уруш пайтида тинч аҳоли, ярадорлар ва асирларга инсонпарвар муносабатда бўлишни талаб қилади. Ушбу конвенциялар халқаро гуманитар ҳуқуқнинг асоси ҳисобланади. Швейцариядаги учрашув улар имзолангани 75 йиллигига тўғри келади ҳамда «гуманитар ҳуқуқ, шунингдек, қуролли тўқнашувларда тинч аҳолини ҳимоя қилиш муҳимлигини таъкидлаш учун алоҳида имкониятдир», дея қайд этади Берн.
Мавзуга оид
18:15 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Швейцариядаги янги тайинланган элчиси иш бошлади
18:03 / 14.10.2024
Швейцарияда рекорд даражада кучли лазер яратилди: у нимага керак?
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024