Франциялик қутқарувчилар Монблан чўққисидан ўтган дам олиш кунлари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бедарак йўқолган икки нафар Италия ва икки нафар Жанубий Корея фуқаросининг жасадлари топилганини маълум қилди, деб хабар беради Associated Press.

Chamonix-Mont Blanc қидирув-қутқарув гуруҳи икки жуфт алпинистни Алп тоғининг энг чўққисидан — 4,7 минг метр баландликдан топган. Улар совуқ уриши оқибатида вафот этган.

Йўлбошчисиз қолган алпинистлар 7 сентябр куни қутқарувчиларни ёрдамга чақирган, аммо об-ҳаво шароити ёмонлашгани боис қутқарувчилар на ер орқали ва на вертолётда воқеа жойига етиб бора олган.

Шунингдек, кореялик яна икки алпинист мураккаб қутқарув операцияси натижасида 8 сентябрь тонгида 4,1 минг метр баландликдан муваффақиятли қутқариб олинган. 

Француз ҳукумати ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини бошлаган.

Монблан — Ғарбий Алп тоғларидаги тоғ массиви бўлиб, Франция, Италия ва Швейцария чегараси бўйлаб 50 километр масофага чўзилган. Энг баланд жойи 4807 метр, Ғарбий Европада энг баланд чўққи ҳисобланади.