Мулоқот давомида Максимилиан Маклай британиялик ва бошқа хорижий сайёҳлар орасида Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлади.
“Сўнгги йилларда Abercrombie & Kent компанияси Ўзбекистонга кўпроқ саёҳат уюштирмоқда. Биз мамлакатнинг бой маданий мероси, ажойиб манзаралари ва ўзбек халқининг меҳмондўстлигини юксак қадрлаймиз”, деган у.
Учрашувда Ўзбекистон ва Abercrombie & Kent ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Музокаралар якунида Ўзбекистонга Британиядан 1500 дан ортиқ сайёҳни жалб этиш бўйича келишувга эришилди.












