Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тадбиркорларнинг 951 млн сўм пулини қўлга киритган собиқ бош ҳисобчи аниқланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, V.F., V.I. ва V.V. МЧЖнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Х.Г. ушбу корхоналарнинг раҳбарлари А.И. ва И.Д.нинг хабардорлигисиз жами 951 млн сўм пулларини ўзига тегишли банк пластик картасига ўтказиб олиб, ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:47 / 03.12.2024
BBC ўзбекистонлик тадбиркор — Дилором Йўлдошевани «дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли 100 аёл» рўйхатига киритди
17:02 / 28.11.2024
«Кафолатланмаган тадбиркорлар». Пойтахтдаги юзлаб корхоналар газдан узиб қўйилди
08:02 / 16.11.2024
Энергия ресурсларидан қарзни йўқ қилиб бермоқчи бўлган газчи ва ҳисобчи ушланди
15:19 / 08.11.2024