"Шўртан-Сирдарё" магистрал газ қувурининг нуқсонли қисмлари алмаштирилмоқда
426 километр масофага чўзилган бу тармоқдан 1980 йилдан буён фойдаланиб келинади. Самарқанд магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан бу йилги куз-қишга тайёргарлик ишлари доирасида "Шўртан-Сирдарё" магистрал тармоғида қувур ички диагностикаси ўтказилган бўлиб, унинг хулосаларида нуқсонли жойлар борлиги аниқланган эди. Шу кунларда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари жараёнида қувурнинг нуқсонли қисмлари янгисига алмаштирилмоқда.

Қурилиш майдонига 50 нафардан ортиқ ишчи ходим ва 20 дан ортиқ махсус техника воситалари жалб қилинган. Самарқандлик магистралчиларга Зирабулоқ, Ғаллаорол ва мубораклик ҳамкасблари ёрдамга келишган. Чунки соатига 1 млн метр куб табиий газ ўтказиш қувватига эга бу йирик иншоотда давом этаётган тадбирни қисқа муддатларда ва сифатли бажариш чоғида қўшимча кучларнинг зиёни бўлмайди.
"Шўртан-Сирдарё" магистрал газ қувури жуда аҳамиятли ва муҳим тармоқлардан бири ҳисобланади. Қувурдан республикамиздаги йирик муҳандислик иншоотлари бўлган "Сирдарё" ва "ACWA POWER SIRDARYA" иссиқлик электр станциялари ҳамда Тошкент вилоятининг Бекобод туманидаги 53 543 та аҳоли хонадони ва 1595 та улгуржи истеъмолчилар табиий газ билан таъминланади.
Бугун қувурнинг Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтувчи 15-километрида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари, йирик тармоқнинг ишончлилигини ошириб, табиий газ ўтказиш самарадорлигига ҳисса қўшади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

23:25 / 26.02.2025
Тошкентда юк машинаси газ қувурига урилиши оқибатида айрим истеъмолчилар газ таъминотидан узилди

12:06 / 19.01.2025
Қорақалпоғистонда машина газ қувурга урилиб, унга шикаст етказди

22:37 / 26.09.2024
Сурхондарёда ЙТҲ содир этган Lacetti газ қувурига урилди. Қарийб 2 мингта хонадон газсиз қолди

21:09 / 19.09.2024