Фарғона вилояти Олтиариқ туманида кучли шамол оқибатида газ қувури узилиб тушди.
Ҳодиса 4 октябр куни Олтиариқ тумани «Бўстон» МФЙ Амир Темур кўчасида содир бўлган.
Хабар қилинишича, диаметри 76 мм бўлган ўрта босимли келтирувчи газ қувурининг автомобил йўли устидан ўтган аркали қисми кучли шамол оқибатида узилиб, ерга тушган.
Аварияни бартараф этиш бригадаси томонидан йўлга тушган газ қувури қисми кесиб олиниб, хавфсиз жойга қўйилган.
Ҳодиса натижасида 60 та хонадоннинг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.







