Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «ЧГК» ўйинчилари уюшмаси «номақбул ташкилот» деб эълон қилинди
Лихтенштейнда рўйхатдан ўтган Интеллектуал ўйинлар халқаро ассоциацияси «чет эл агентларини» қўллаб-қувватлайди ва «Россия расмийларини обрўсизлантирадиган» маълумотларни тарқатади», дея маълум қили Россия Федерацияси Бош прокуратураси.
Россия Федерацияси Бош прокуратураси Лихтеншейнда рўйхатдан ўтган Интеллектуал ўйинлар халқаро ассоциацияси (Internationale Assoziation für Intellektuelle Spiele, IAIS)ни «номақбул ташкилот» деб эълон қилди. IAIS «Интернет тармоғида Россия раҳбариятини обрўсизлантиришга қаратилган маълумотларни тарқатади», дея маълум қилди Россия идораси 5 ноябр, сешанба куни Telegramʼда. Бундан ташқари, Бош прокуратура Интеллектуал ўйинлар халқаро ассоциацияси Россия Федерациясида «чет эл агентлари» сифатида тан олинган одамларни «фаол қўллаб-қувватлаётганини» даъво қилмоқда.
РФда IAIS Россияга қарши кампанияларда қатнашишда айбланди
Шунингдек, идора маълум қилишича, 200 дан ортиқ иштирокчиларни бирлаштирган «Что? Где? Когда?» («ЧГК»), «Брейн-ринг» ва «Своя игра» оммавий интеллектуал ўйинларининг спорт версиялари Европа, Осиё ва Шимолий Америкада гўёки «Россияда норозилик ва бузғунчи ғояларни тарғиб қилишга қаратилган» Россияга қарши хорижий кампанияларда қатнашмоқда.
Бундан ташқари, IAIS'ни «номақбул ташкилот» деб тан олиш ҳақидаги баёнотда Россия Федерацияси ва Беларус жамоаларининг халқаро турнирларда ўз мамлакатлари байроқлари остида иштирок этиши тақиқлангани кўрсатилган.
Интеллектуал ўйинлар халқаро ассоциацияси 2021 йилда «Что? Где? Когда?» телевикторинаси иштирокчилари томонидан ташкил этилган бўлиб, улар Андрей Козлов бошчилигидаги «Что? Где? Когда?» Россия халқаро клублари ассоциациясининг сиёсатидан норози. Бошқа нарсалар қаторида, ўйинчилар «ЧГК»нинг Биринчи канал билан алоқаларини танқид қилишган.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025