Ўзбекистон | 09:45 / 10.11.2024
2885
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонга даволаниш учун энг кўп Тожикистон фуқаролари келган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида 81,7 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 36,3 минг нафарга ёки 80,2 фоизга ошган.

Ўтган 9 ойда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хорижликлар мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • Тожикистон — 62 347 нафар;
  • Қозоғистон — 9 537 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 7 481 нафар;
  • Россия — 1 424 нафар;
  • Туркманистон — 727 нафар;
  • Туркия — 29 нафар;
  • Афғонистон — 23 нафар;
  • Украина — 16 нафар;
  • Озарбойжон — 12 нафар;
  • АҚШ — 12 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 60 нафар.

Мавзуга оид