Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ҳар куни камида 160 нафар полициячи хизматдан бўшаётгани маълум бўлди
РФ Ички ишлар вазирлигида ҳар ой 5 минг нафаргача полициячи хизматдан бўшамоқда. Мамлакатда шундай ҳудудлар борки, участка инспекторлари лавозимининг 90 фоизи бутланмаган ва битта ходим тўққиз кишининг ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Россия полициясидан ҳар ой камида 3 минг киши хизматдан бўшамоқда, мамлакат Ички ишлар вазирлигининг шахсий таркиб борасидаги етишмовчилиги қарийб 20 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда истеъфодаги генерал-майор, Ташқи ва мудофаа сиёсати бўйича кенгаш аъзоси Владимир Ворожцов маълум қилди.
«Ички ишлар вазирлигида ҳар ой 3 мингдан 5 минг нафаргача полициячи хизматдан бўшаяпти — бу бутун бошли вилоят бошқармаси таркибига тенг. Хизматдан бўшашларнинг бир қисми янгилар келаётгани билан қопланмоқда, аммо шуни тушинишингиз керакки, таржибага эга, билим ва малакаси мавжуд профессионаллар кетяпти, келаётганлар эса кўпинча энг яхши кадрлар эмас», — дейди Ворожцов.
Унинг сўзларига кўра, Россияда шундай ҳудудлар борки, участка инспекторлари лавозимининг 90 фоизи бутланмаган ва битта ходим тўққиз кишининг ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда. Полиция генерали бунга сабаб қилиб моддий таъминотнинг етишмаслигини келтирди.
«Бу ходимлар моддий-пул билан кам таъминланаётганидан. Ички ишлар органлари ходимлари жуда кам маош олишлари аниқ», — дейди у.
Аввалроқ Россия Ички ишлар вазирлигида қарийб 19 фоиз — 173 мингдан зиёд полициячи етишмаётгани тўғрисида хабар берилганди. Жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига кўра, ички ишлар органлари шахсий таркиби борасидаги етишмовчилиги 173,8 мингни ёки штат ҳисобида 18,8 фоизни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
16:17 / 29.01.2026
Россия ИИВ: полицияда кадрлар етишмовчилиги 40 фоизгача етмоқда
10:58 / 26.01.2026
Британияда “ФТБга ўхшаш” полиция хизмати пайдо бўлади
12:09 / 13.01.2026
Испания полицияси 10 тонна кокаин юкланган кемани қўлга олди
09:20 / 02.01.2026