Европада камбэклар куни. «Челси» ҳимоячиси рақибга голлар совға қилди ва бутсасини ташлаб юборди
Якшанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

Англия: «Арсенал»да йўқотиш
«Фулҳэм» — «Арсенал» 1:1
Голлар: Ҳименес (11) — Салиба (52).
«Фулҳэм» – Лено, Робинсон, Басси, Диоп, Тете, Лукич (Куэнка, 90+2), Берге, Смит-Роу (Перейра, 60), Траоре (Уилсон, 60), Ивоби, Хименес (Родриго Муниз, 80).
«Арсенал» – Райя, Тимбер, Кивёр, Салиба, Парти, Райс, Жоржинио (Мерино, 74), Эдегор (Нванери, 79), Троссард (Мартинелли, 60), Ҳавертц (Жезус, 74), Сака.
Огоҳлантиришлар: Лукич (50), Басси (72), Хименес (79), Мартинелли (82), Робинсон (86), Райс (90+7).
«Фулҳэм» бу мавсумда ҳайрон қолдира олмоқда ва декабр ойида «дачаликлар» турнир жадвалининг юқори қисмидаги уч жамоага қарши ўйинда ҳам очко олишди. Аввалига «Тоттенҳэм» майдонидан дуранг билан қайтилди (1:1), ҳафта ўртасида «Брайтон» билан ўйинда иродали ғалабага эришилди (3:1), энди эса «Арсенал»нинг тўртта ишончли ғалабадан иборат сериясига барҳам берилди. Ўйин бошидаёқ меҳмонлар ҳимоясидаги муаммо ўзини кўрсатди ва Раул Ҳименес ҳисобни очди. Аммо «канонирлар» бу сафар ҳам бурчак зарбасидан ҳисобни тенглаштиришди. Артета шогирдлари жароҳат олган Габриэл Магалянс йўқлигида ҳам корнердан гол ура олишмоқда. Бу сафар — Ҳаверц ташлаб берган тўпни бразилияликнинг ҳимоя марказидаги шериги Салиба дарвозага йўллади.
Бу қизил-оқлар жамоаси йил бошидан буён 15-марта бурчак зарбасидан гол уриши ва клуб рекорди такрорланиши. Ўйинда тўлиқ устунлик қилган меҳмонлар сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо Сака гол урган ҳужумда VAR унга қанотдан узатма амалга оширган Габриэл Мартинелли офсайдда қолганини кўрсатди. «Арсенал» «Ливерпул» бу турни ўтказиб юборганидан фойдалана олмади ва орадаги фарқ жиддий қисқармади, «Фулҳэм» эса сўнгги тўққизта Лондон дербисида ютқазмагани (+4=5) билан фахрланиши мумкин.

«Лестер» — «Брайтон» 2:2
Голлар: Варди (86), Рид (90+1) — Лэмпти (37), Минте (79).
«Лестер» – Ҳермансен, Кристиансен, Вестергор (Фас, 81), Коуди, Жастин, Сумаре, Ндиди (Скипп, 52), Айю (Мавидиди, 62), Ал Ҳаннус (Дака, 81), Макатир (Декордова-Рид, 62), Варди.
«Брайтон» – Вербрюгген, Эступинян, Данк, ван Ҳекке, Лэмпти, Айяри (ОРайли, 71), Балеба (Виффер, 46), Митома (Игор Жулио, 89), Жоао Педро (Минте, 70), Рюттер, Фергюсон (Уэлбек, 71).
Огоҳлантиришлар: Балеба (41), Виффер (74), Сумаре (87).
Ван Нистелрой келиши билан «Лестер» футболчилари кўтаринки кайфиятда тўп сурмоқда. Эрик тен Ҳаг ишдан бўшатилгач, Рубен Аморим ишга киришгунича «МЮ» бошқарувида тўрт ўйин ўтказган нидерландиялик мутахассис уч ғалабага эришган, «Челси» билан эса ғалабага тенг дуранг қайд этганди. Энди ван Нистелрой «Лестер»ни жонлантирмоқда, унинг ҳафта ўртасидаги дебютида жамоа сўнгги бир ярим ой ичида илк бор ғалабага эришди. Аммо бу ўйинда рақиб инқироз ҳолатидаги «Вест Ҳэм» эди, якшанба куни эса «тулкилар» кучли «Брайтон» синовидан ўтишди.
Ғалаба «чайкалар»ни турнир жадвалида бешинчи ўринга олиб чиқар, «Манчестер Сити» билан орадаги фарқ бир очкогача қисқарган бўларди, 79-дақиқага келиб ҳисоб 0:2 бўлганида барчаси ҳал бўлгандек кўринганди. Аммо Варди бунга рози бўлмади, у янги мураббийлар штаб давридаги илк ўйинда 2-дақиқадаёқ ҳисобни очганди. Энди эса 37 ёшли форвард сўнгги дақиқаларда Де Кордова-Рид билан тандемда жавоб голларини урди. Аввалига Варди ямайкалик шеригининг ҳимоячилар ортига ташлаб берган тўпни бир ҳаракатда дарвозага тўрига киритди, қўшиб берилган дақиқаларда эса ушбу жамоадоши билан девор услубида ўйнаб, унга қарзини қайтарди. Бунгача фақат Райан Гиггз ундан каттароқлигида (38 ёшу 22 кунлик) АПЛ ўйинида гол+пас амалга оширганди.
«Тоттенҳэм» — «Челси» 3:4
Голлар: Соланке (8), Кулусевски (11), Сон (90+7) — Санчо (17), Палмер (61 пеналти, 84 пеналти), Фернандес (74).
«Тоттенҳэм» – Форстер, Удожи, ван де Вен (Грэй, 79), Ромеро (Дрэгушин, 15), Порро, Сарр, Биссума (Бергвалл, 79), Кулусевски (Мэддисон, 79), Сон, Соланке, Жонсон (Вернер, 53).
«Челси» – Санчес, Кукуреля (Вейга, 90), Колуилл, Бадиашил, Кайседо, Фернандес, Лавия (Гюсто, 46), Палмер (Феликс, 90+1), Санчо, Нету (Мадуэке, 86), Жексон (Нкунку, 76).
Огоҳлантиришлар: Лавия (21), Сарр (30), Биссума (59), Нету (85), Санчес (90+9).
«Челси» ўйинни кучли бошлади, аммо 11-дақиқада таблода мезбонлар фойдасига 2:0 ҳисоби порлаб турганди. Бу оралиқдаги энг омадсиз футболчи — ноқулай бутсаларда чиққан Кукуреля бўлди, у икки бор голга олиб келган хатога йўл қўйганидан кейин бутсаларини алмаштирди. Испаниялик ҳимоячи оддий ҳолатларда газонда тойиб кетди ва тўпни олдирди. Биринчи ҳолатда бу Жонсон тўпни қанот бўйлаб олиб кетиб, Соланкега узатма беришига сабаб бўлди. Иккинчи ҳолатда тезда бошланган қарши ҳужумни Кулушевски узоқ масофадан аниқ зарба йўллаш билан якунлади.
«Тоттенҳэм» учун муаммолар Ромеро 15-дақиқадаёқ жароҳат олиб алмаштирилиши билан бошланди. Унинг ўрнига тушган Дрэгушин — ҳисобни қисқартирган Санчонинг рейдини тўхтата олмаган ҳимоячилардан бири бўлди. Ушбу голда эса ўз айбини ювишга уринаётган Кукуреля ассистентлик қилди.
Мезбонларда ҳакамга эътирозлар бўлиши мумкин, биринчи бўлимда Кайседо бутсасининг остки қисми билан Саррнинг оёғига зарба берганида қизил карточка олиши керак эди. Ҳакам эса ҳатто сариқ ҳам кўрсатмади, VAR эса вазиятга аралашмади.
Эътиборли жиҳати, бу мавсумда «Тоттенҳэм» АПЛда тўпга эгалик қилиш кўрсаткичи бўйича АПЛда «Сити»дан кейинги иккинчи ўринда, аммо биринчи бўлимда «Челси» тўпни икки баробар устунлик билан назорат қилди (67 фоиз). Биринчи бўлимда хавфли вазиятлар бўйича устунлик эса мезбонлар томонда бўлди. Аввалига Сон Хин Миннинг зарбасига бироз аниқлик етишмади, кўп ўтмай кореяликнинг узатмасидан кейин Соланке дарвозабон майдончасида туриб тўпни дарвозага йўналтира олмади.
Бурчак зарбаси амалга оширилганида Саррнинг бош билан йўллаган зарбаси тўсинга борди. Ўз навбатида, «Челси» ҳам биринчи бўлимдаёқ ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Форстер беш сония ичида иккита сейв амалга оширишига тўғри келди. Аввалига у Палмернинг зарбасини қайтарди, кейин эса — Нетунинг қайтган тўпга берган зарбасини ҳам.
Марк ўйинда иккинчи ассистентлик баллини ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўйиши мумкин эди, аммо иккинчи бўлим бошида ундан тўпни қабул қилиб олган Санчо йўллаган зарбадан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
«Челси» айнан Санчонинг фаоллиги эвазига ҳисобни тенглаштирди, унинг жарима майдонига узатган пасига югурган Кайседо йиқитилди ва белгиланган пеналтини Палмер аниқ ижро этди. Бу унинг учун АПЛ жорий мавсумидаги 10-гол бўлди.
Шундан кейин «Челси» футболчилари бўшашди. Вазиятлардан бирида ҳимоячилар рақибни офсайдда қолган деб ўйлаб тўпга югурмади. Аммо майдон марказидан Сон югуриб чиқди ва тўпни олиб, у билан жарима майдонига қадар борди, аммо бироз хато зарба берди.
Энцо Фернандес эса рақибни кечирмади. У мавсум бошида асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйганди, аммо энди ажойиб формасини тиклади — барча турнирлар доирасидаги сўнгги олти ўйинида уч гол уриб, олти ассист муаллифи бўлди. Бу сафар у ҳаводаги тўпни тўхтатмасдан яқин бурчакка йўллади.
Ўйин охирларига бориб Палмер ўзи пеналти ишлади ва яна бир бор 11 метрдан (бу сафар — «паненка» услубида) гол урди. Палмер АПЛ рекордини ўрнатди. Ушбу яримҳимоячи чемпионатда ўзи тепган 12 пеналтидан 12 та гол урган. Бунгача 100 фоизлик реализация фақат Яя Туреда эди (11 пеналтидан 11 гол). Ушбу ёш футболчи ўз совуққонлиги билан барчани ҳайратга солишда давом этмоқда, 22 ёшигача у барча турнирлар доирасида жами 17 бор пеналти тепган ва бирор марта адашмаган.
Ўйин охирида «Тоттенҳэм» ташаббусни ўз қўлига олди, аммо вақт фақат битта голга етди — жарима майдонида бўш қолдирилган Сон яқин масофадан аниқ зарба берди - 3:4. Навбатдаги мағлубиятдан кейин «Тоттенҳэм» 11-ўринда қолмоқда — Ангелос Постекоглу жамоаси 15 турда 20 очко жамғарган. «Челси» иккинчи ўринни мустаҳкамлади ва «Ливерпул» билан орадаги фарқни тўрт очкога қисқартирди, аммо Слот жамоаси битта кам ўйин ўтказган.
Ўйиндан кейин эса Кукуреля икки голга сабабчи бўлган бутсаларни чиқиндига ташлаб, «Челси» мухлисларидан узр сўради.
Испания: Гризманни тўхтатиб бўлмаяпти
«Атлетико» — «Севиля» 4:3
Голлар: Де Паул (10), Гризманн (62, 90+4), Лино (79) — Лукебакио (12), Ромеро (32), Санчес (57).
«Атлетико» – Облак, Галан, Лангле (Витцел, 79), Хименес, Лоренте, Галлаҳер (Сёрлот, 63), Барриос, Де Паул (Коке, 63), Симеоне (Лино, 75), Алварес (Корреа, 75), Гризманн.
«Севиля» – Алваро Фернандес, Салас, Баде, Кармона, Гудел, Соу, Агуме (Монтиэл, 80), Хуанлу Санчес, Пеке (Саул, 63), Ромеро, Лукебакио.
Огоҳлантиришлар: Барриос (48), Агуме (49), Алваро Фернандес (67), Алварес (72), Саул (76).
«Атлетико» бу мавсумда ёрқин ўйин кўрсатмоқда ва чемпионлик учун асосий икки даъвогарга рақобат кўрсатмоқда. Бу ўйин бошида Де Паул рақиб жарима майдонида тўпга эга чиқиб, дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олганида ўртамиёна даражага тушиб қолган «Севиля»нинг тақдири ҳал бўлгандек кўринганди. Аммо андалусияликлар танаффусга ҳисобда олдинда ҳолда йўл олишди. Аввалига бурчак тўпни оригинал ижро этилганида Лукебакио ҳисобни тенглаштирди, кейин эса Ромеро мадридлик ҳимоячилардан қочиб кетиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Аммо барибир иккинчи бўлимда Диего Симеоненинг иродали жамоаси меҳмонларни таслим қилади деган ҳиссиёт сақланиб турганди. Аввалига Хуанлу «тўққизлик»ни аниқ нишонга олиб, «матрасчилар»нинг вазифасини қийинлаштирди. Аммо меҳмонлар асосий хатога йўл қўйишди — Гризманнинг ҳисобни қисқартирувчи голидан кейин бутунлай ўз жарима майдонига қамалиб олди. Меҳмонлар дарвозабони Фернандес ўз ишини яхши бажарди ва Серлот иккита қулай имкониятдан фойдаланишига йўл қўймади, аммо Самуэл Линонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси қаршисида ожиз қолиб, таблода иккита уч порлай бошлади.
Ҳисобни тенглаштирувчи гол 80-дақиқада урилди, шундай экан, ғалаба голини уриш учун «Атлетико»да етарлича вақт қолганди. «Севиля» ҳимоячилари сони оширилганига қарамай, муқаррар иш содир бўлди. Қўшиб берилган дақиқаларда Лино тўпни жарима майдонига ташлаб берди, Гризманн эса ўгирилиб тўпни тўсин остидан дарвоза тўрига йўллади. Француз футболчининг 195-голи уни ла лига тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 11-ўринга кўтарди, жамоани эса «Барселона» ҳамда «Реал»га яқинлаштирди. Айни вақтда «Атлетико» — чемпионатдаги энг ёрқин жамоа бўлиб қолмоқда.
Италия: флоренцияликлар рекорди
«Фиорентина» — «Каляри» 1:0
Гол: Каталди (24).
«Фиорентина» – Де Хеа, Гозенс, Раниери, Комуццо, Додо, Каталди, Адли (Ричардсон, 67), Иконе (Колпани, 56), Соттил (Гудмундссон, 67), Белтран (Паризи, 83), Куаме (Кен, 56).
«Каляри» – Шерри, Оберт (Лувумбу, 57), Луперто, Мина, Заппа, Макумбу (Паволетти, 83), Марин (Адопо, 72), Аужелло, Зортеа (Феличи, 73), Виола (Гаэтано, 46), Пикколи.
Огоҳлантиришлар: Комуццо (30), Мина (35), Додо (58), Гозенс (75), Лувумбу (88).
Ўтган турда «Интер»га қарши ўйинда ҳушини йўқотган яримҳимоячи Бове билан боғлиқ воқеадан кейин «Фиорентина» ҳафта ўртасида бир ўйин ўтказиб, Италия кубогини тарк этганди. «Каляри» билан ўйин олдидан эса «фиалкалар»нинг ушбу футболчисига душанба куни дефибриллятор ўрнатилиши ва шифохонадан жавоб берилиши маълум бўлди. Бу эса унинг Италиядаги карьераси якунланганини англатади, чунки А серия ўйинларида футболчилар бундай тиббий процедурадан кейин майдонга чиқиши мумкин эмас. Ўз вақтида шу сабаб билан даниялик Эриксен «Интер»ни тарк этишига тўғри келганди.
«Каляри» билан ўйин тақдири эса иккинчи бўлимда ҳал қилинди. Ғалаба голи урилган ҳужумда барчасини Адли ўз зиммасига олди, унинг юриши тўп ҳимоячидан қайтиши билан якунланган бўлса-да, тўпга биринчи бўлиб Белтран етиб келди. Аргентиналик футболчи тўпни орқадан етиб келган Каталдига узатиша улгурди, у эса осонлик билан дарвозани ишғол этди. Рақибларидан битта кам ўйин ўтказган «Фиорентина» Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ҳудудда турибди, шу билан бирга, флоренцияликлар А серияда қаторасига саккиз ўйинда ғалаба қозониб, клубнинг 1960 йилги рекордини такрорлади.
«Наполи» — «Лацио» 0:1
Гол: Исаксен (79).
«Наполи» – Мерет, Оливера, Буонжорно, Рраҳмани, Ди Лоренцо, Мактоминей (Распадори, 82), Лоботка (Гилмур, 82), Замбо-Ангисса (Фолоруншо, 90+1), Кварацхелия, Лукаку (Симеоне, 90+2), Политано (Нерес, 76).
«Лацио» – Проведел, Тавареш (Жиго, 90+3), Романиоли (Габаррон, 61), Хила, Марушич, Деле-Баширу, Гендузи, Заккани, Диа (Педро, 72), Исаксен (Ладзари, 90+2), Кастелянос (Нослин, 72).
Огоҳлантиришлар: Диа (19), Гендузи (45+1), Мактоминей (46), Рраҳмани (51), Кастелянос (62).
Бу жамоалар пайшанба куни ҳам Италия кубоги доирасида Римда учрашганди, аммо «Лацио» ғалабаси (3:1) билан якунланган ўйинда жанубликлар таркибни ротация қилганди. «Наполи» сафида ўшанда Кварацхелия бошчилик бир қатор етакчиларга дам берилган, Лукаку ва Ди Лоренцо каби асосий таркиб футболчилари эса фақат ўйин охирида майдонга туширилганди. Шундай экан, якшанба куни Неаполда бутунлай бошқача ўйин бўлди, унда мезбонлар ташаббусга эгалик қилишди, аммо биринчи бўлимда яққол вазиятлар юзага келтирилмади, рақиблар сафида эса Исаксеннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Меретни қийнаб қўйди. Бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Хвичанинг зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
Иккинчи бўлимда эса Нослин Антонио Конте учун ёвуз қаҳрамон ролини бажаришда давом этди. Пайшанба куни ушбу нидерландиялик кубок ўйинида ҳет-трик қайд этганди, бу сафар захирадан ўйинга тушиб, Исаксенни голли пас билан таъминлади. Скандинавиялик ҳужумчи ҳимоячиларни осонлик билан ортда қолдириб, узоқ тўққизликни нишонга олди. Бу зарба бешинчи ўринда кетаётган «Лацио» Неаполда қаторасига учинчи бор ғалаба қозонишига ва «Ювентус» билан орадаги фарқни тўрт очкога етказишига етарли бўлди. «Наполи» эса пешқадамликни бой берди. Энди турнир жадвалини жума куни «Милан»ни мағлуб этган (2:1) «Аталанта» бошқармоқда.
Франция: «Марсел» яна «Монако»дан олдинда
«Сент-Этиен» — «Марсел» 0:2
Голлар: Рабио (7), Гринвуд (65).
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Гринвуд (65).
«Сент-Этиен» – Ларсоннер, Корню (Сиссоко, 66), Аппиа, Петро, Абдулҳамид, Батубинсика, Давиташвили, Мутон (Амугу, 75), Эква (Тардие, 89), Бушуари, Стассен (Эки, 66).
«Марсел» – Рулли, Балерди, Мурилло, Кондогбиа, Рабио, Гринвуд (Брассе, 90+1), Мерлен (Мбондо, 79), Ҳёйберг, Ронже (Ваи, 69), Луис Энрике (Роу, 90+1), Мопе (Корнелиус, 69).
Огоҳлантиришлар: Ронже (47), Сиссоко (90+9).
«Марсел» Сент-Этиендаги ўйиннинг илк дақиқаларидаёқ мезбонлардек ўйнади ва чиройли гол билан ҳисобни очди, Мопе тўпни ҳимоячилар орасидан ўтказиб берди, Рабио узатмани кўкраги билан ўзига мослаб олиб, ҳаводаги тўпни тўхтатмасдан дарвоза тўрига йўллади. Иккинчи бўлимда эса Гринвуд мавсумдаги ўнинчи голи билан интригага барҳам берди. Англиялик футболчил бу натижани ўн тўрт турдаёқ қайд этиб, чемпионатда 1994 йилдан буён энг тезкор кўрсаткичга эришди, ўшанда «Лион»да бразилиялик тўпурар Сонни Андерсон мавсумни шунчалик ёрқин бошлаганди. Гринвуднинг голлари жамоавий сермаҳсулликка ҳисса қўшмоқда (31 гол) — бу провансалликлар учун турнирнинг шу даврида сўнгги ярим асрдан ошиқ вақт давомида қайд этилган энг яхши натижа. Роберто Де Дзерби жамоаси бу ғалабадан кейин яна иккинчи ўринга чиқиб олди. Очколар сони «Монако»ники билан бир хил, аммо қўшимча кўрсаткичлар эвазига юқорироқда жойлашган, жума куни нурсиз дуранг қайд этган «ПСЖ» билан орадаги фарқ — беш очкога қисқарган.
«Ланс» — «Монпеле» 2:0
Голлар: Лабо-Ласкари (39), Омерагич (90+2, автогол).
«Ланс» – Самба, Медина (Чавес, 81), Ҳусанов, Данзо, Франковски, Диуф (Ал Энауи, 60), Томассон, Зарури, Фюлжени (Давид Кошта, 76), Лабо-Ласкари (Сотока, 61), Нзола (Саид, 61).
«Монпеле» – Лекомт, Санян, Максимович (Адамс, 71), Омерагич, Саване, Силла, Шотар (Барес, 84), Ферри (Ндиайе, 84), Тшато, Норден (Ҳазри, 46), Ат Тамари.
Огоҳлантиришлар: Саване (43), Санян (71), Сотока (79), Самба (90).
Абдуқодир Ҳусанов дисквалификацияни ўтаб сафга қайтганидан кейин «Ланс» қаторасига икки ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, жамоа у йўқлигида иккита ўйинда жами 5 та гол ўтказиб юборганди. Ўзбекистонлик ҳимоячи «Монпеле»га қарши ўйинда одатдагидек рақиб ҳужумларини тўхтатди, икки бор сейв амалга оширди. Sofascore нашри ҳимоячининг ўйинини 7,8 баллга лойиқ кўрди.
Айнан у ушбу баҳснинг энг яхши ўйинчиси совринини қабул қилиб олди. «Ланс» эса еврокубоклар йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент ва Пусан йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон | 09:23
-
Трамп Эронда режим ўзгариши мумкинлигини истисно этмади
Жаҳон | 08:41
-
Эрдўған: Нетаняҳунинг Ғазодаги геноциддан эътиборни чалғитишига йўл қўйиш керак эмас
Жаҳон | 08:17
-
Хитой АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига зарбаларини қоралади
Жаҳон | 07:40
Мавзуга оид

12:31 / 20.06.2025
«Интер Майами» Мессининг шедеври билан камбэк қилди, «ПСЖ»да сенсацион мағлубият

11:48 / 17.06.2025
«Челси»нинг янги ҳужумчиси ишончни оқлашни бошлади, Ди Мария ва Отаменди «Бенфика»ни қутқарди

12:00 / 16.06.2025
Месси голсиз бошлади, «ПСЖ» «Атлетико»ни ҳам яксон этди, «Бавария» 10 та гол урди

11:55 / 08.06.2025