Муҳаммад Юнус Бангладеш муваққат ҳукумати раҳбарига айланди
Париждан қайтган иқтисодчи Муҳаммад Юнус Бангладеш муваққат ҳукумати раҳбари сифатида қасамёд қилди. 2006 йилда у камбағалларга микрокредит бериш соҳасидаги изланишлари учун Нобел мукофотига сазовор бўлди.

Фото: MUNIR UZ ZAMAN/AFP
Париждан мамлакатга қайтган иқтисодчи, тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус оммавий норозилик намойишларидан сўнг Бангладешда муваққат ҳукумат раҳбари бўлди. 8 август, пайшанба куни кечқурун президент саройида 84 ёшли Юнуснинг қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда у «мамлакат Конституциясини ҳимоя қилишга ҳамда ўзининг янги вазифаларини чин дилдан бажаришга» ваъда берди ҳамда фуқароларни «бутун мамлакат бўйлаб» зўравонликни тўхтатишга чақирди.
Кейинчалик журналистлар билан суҳбатда Юнус мамлакат «янги ғалаба кунини» кутганини ва «иккинчи мустақилликка эришганини» айтди.
Муҳаммад Юнусни тайинлаш тўғрисидаги қарор Бангладеш президенти Шаҳабуддин Чуппу ва Юнус номзодини илгари сурган «Талабалар дискриминацияга қарши» норозилик ҳаракати етакчилари ўртасидаги учрашувда қабул қилинди. Муваққат ҳукуматнинг якуний таркиби мамлакат сиёсий партиялари билан маслаҳатлашувлардан сўнг аниқланади, дея аввалроқ хабар берган эди давлат раҳбари матбуот хизмати.
6 август куни Чуппу муваққат ҳукумат тузиш учун парламент тарқатиб юборилишини эълон қилди. Бир кун аввал Бангладешда 2009 йилдан бери бош вазир лавозимида ишлаб келган 76 ёшли Шайх Ҳасина норозилик намойишлари остида мамлакатни тарк этган эди. Унинг истеъфоси камида 455 кишининг ўлимига сабаб бўлган бир неча ҳафталик намойишлар ортидан юз берди. Улардан камида 109 нафари 5 август кунги тартибсизликлар қурбони бўлган.
Юнус камбағалларга мўлжалланган микрокредитлар учун Нобел мукофоти олган
Муҳаммад Юнус 2006 йилда «Микрокредитлар орқали иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг пастдан юқорига» тушунчасини киритгани учун тинчлик учун Нобел мукофотини олган. Юнус томонидан асос солинган Grameen Bank кичик бизнесини ривожлантириш истагида бўлган миллионлаб камбағалларга микрокредитлар ажратди ва шу орқали уларнинг қашшоқликдан қутулишига ёрдам берди.
Юнуснинг сўзларига кўра, у дастлаб намойишчиларнинг муваққат ҳукуматга раҳбарлик қилиш таклифини рад этган. «Мен уларга ишим кўплигини айтдим. Лекин талабалар қатъий мендан сўрашди. Агар талабалар кўп нарсани қурбон қила олсалар, мамлакат аҳолиси кўп нарсани қурбон қила олса, мен ҳам жавобгарман. Кейин талабаларга айтдим: масъулиятни ўз зиммамга олишим мумкин», деди Юнус.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айбдорлар «хит паради»да ўзгариш: Трамп илк марта Путинни урушнинг бош айбдори деб атади
Жаҳон | 17:23
-
Сурияда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
Жаҳон | 17:08
-
Сирдарёлик раҳбарлар ўзбек тили бўйича диктантда салбий натижа қайд этгани маълум бўлди
Ўзбекистон | 17:06
-
Трамп маъмурияти Хитойнинг DeepSeek чатботини АҚШда блоклаш масаласини муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 17:01
Мавзуга оид

23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда

23:39 / 12.11.2024
Бангладеш Интерполдан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олишда ёрдам сўради

21:19 / 02.11.2024
Бангладешнинг сифати кафолатланмаган баъзи дорилари Осиё бозорларини эгалламоқда – ОАВ

19:20 / 17.10.2024