Россияда суд TikTok ижтимоий тармоғини 3 млн рубл жаримага тортди
Маълумотларга киришни чеклаш тартибини бузганлик учун 3 миллион рубл миқдоридаги жарима сўнгги олти ой ичида Россияда TikTok учун учинчиси бўлди.
Москванинг Таганский суди TikTok ижтимоий тармоғини «ахборотдан фойдаланишни чеклаш тартибини бузганлик» учун маъмурий модда бўйича 3 миллион рубл миқдорида жаримага тортди, дейилади 27 декабр, жума куни «Москва шаҳрининг умумий юрисдикция судлари» Telegram-каналида чоп этилган постда.
Россияда ярим йилда TikTok учун учинчи жарима
Таганский суди томонидан белгиланган жарима сўнгги олти ой ичида Россияда ижтимоий тармоқ учун учинчи шундай жазо бўлди. Шу тариқа, жорий йилнинг ноябр ва июл ойларида TikTok икки марта Роскомнадзорнинг «кўрсатмаларига риоя қилмагани» учун 4 миллион рубл миқдорида жаримага тортилди.
TikTok Украинада уруш бошланганидан бери Россияда чекловлар билан ишламоқда
2022 йил март ойи бошида TikTok платформаси Украинадаги уруш бошлангандан кейин қабул қилинган Россия армияси ҳақидаги «фейклар» тўғрисидаги қонун туфайли россиялик фойдаланувчиларга видео юклаш, жонли эфир ўтказиш, реклама, видео ва бошқа мамлакатлар фойдаланувчиларининг аккаунтларини кўришни тақиқлаган эди.
2024 йилнинг май ойида Россия ОАВ ижтимоий тармоқ Россия Федерациясида қисқа муддатга тўлақонли ишлай бошлаганини, бироқ бир неча соатдан сўнг чекловлар қайтганини хабар қилди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

23:09 / 17.04.2025
Россия босқинни фаоллаштирди, Трамп жамоасида қутбланиш – таҳлилчилар нима дейди?

21:41 / 17.04.2025
Чехия Россия нефтига қарамликдан қутулганини эълон қилди

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

16:25 / 17.04.2025