Россия қурилиш компаниялари Ўзбекистондан 800 дан ортиқ ишчини жалб қилади
Ўзбекистон Бош консулхона ходимлари Россиянинг етакчи қурилиш компаниялари раҳбарлари билан музокара ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Жумладан, Свердловск области Верхний Тагил шаҳрида жойлашган "Куратье" МЧЖ раҳбари Александр Власкин билан бўлиб ўтган учрашувда мазкур корхонага Ўзбекистондан қонуний асосда ишчиларни ёллаш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.
Александр Власкин ўзи раҳбарлик қилаётган корхонада 200 нафарга яқин ишчи кучини жалб қилишга эҳтиёжи мавжудлигини билдирди. Томонлар мазкур бўш иш ўринларига ҳамюртларимизни жалб қилиш бўйича Ўзбекистоннинг тегишли идоралари билан музокара ўтказишга келишиб олдилар.
Бош консулхонада Свердловск областидаги йирик иш берувчи "СМУ-30" МЧЖ вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда мазкур ташкилот ҳозирги кунда 180 нафар бўш иш ўринлари борлиги маълум қилинди. Корхона вакиллари Ўзбекистон фуқаролари ўз ишларининг устаси эканлиги ва топширилган ишни виждонан бажаришларини инобатга олиб республикадан ишчи кучини жалб қилишдан манфаатдорлигини тасдиқлади.
Дипломатлар, шунингдек, Тюмен областида "Градиент" қурилиш ташкилоти мутасаддилари билан музокара ўтказдилар. Учрашувда ушбу корхонага 100 нафар монолитчи, 100 нафар ғишт терувчи ва 100 нафар пардозчи, жами 300 нафар мутахассисларга эҳтиёжи борлигини билдирилди.
Музокаралар якунида иш берувчи корхона вакиллари билан ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Свердловск областидаги йирик қурилиш йўналишида фаолият олиб борувчи "Оптимум" МЧЖ вакиллари билан учрашувда эса Ўзбекистондан 150 нафарга яқин ишчини жалб қилиш имконияти мавжудлиги маълум қилинди.
Музокаралар якунлари бўйича мазкур ташкилотларга 830 нафар ишчи кучини Ўзбекистондан қонуний тартибда жалб қилиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Мавзуга оид

22:45 / 24.02.2025
Россия Украинани мағлуб эта олмади. Урушнинг учинчи йилидан хулосалар

20:35 / 23.02.2025
Санкт-Петербургда молиявий қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

00:00 / 23.02.2025
Трамп келаси ҳафта россияликлар билан янги музокаралар бўлишини эълон қилди

22:37 / 22.02.2025