Ўзбекистон | 14:36 / 12.02.2025
36071
2 дақиқада ўқилади

«5 ой ичида ўзимдан ўтгани ўзимга, энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов

Президент администрацияси собиқ расмийси Комил Алламжонов ўзига нисбатан уюштирилган суиқасд иши бўйича суд ҳукми эълон қилиниши ортидан ўз ички кечинмалари билан бўлишди.

«Катта ойим раҳматлик ҳар доим дуо қилганларида, ўт балосидан, сув балосидан, қуруқ туҳматдан Аллоҳнинг ўзи асрасин дердилар. Ўтган 5 ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга, энг яқинларимга аён. Ҳақиқат эгилганда эгилиб, букилгандаям икки букилиб барибир синмади, у барибир юзага чиқди. Юзага чиқади ҳам.

Аллоҳга минг шукур. Бандасидан қочганлар Яратгандан қочолмайди. Ҳали олдинда қиладиган ишлар, яна кўп синовли кунлар бор. Илоҳим буларнинг ҳаммасидан ёруғ юз билан ўтиш насиб қилсин! 

Аллоҳ ҳаммамизнинг омадимизни берсин», дейилган постда.

12 феврал куни Ҳарбий суд Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар айбланувчига ҳукм ўқиди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ, Шуҳрат Расуловга (2018 — 2020 йилларда Президент давлат хавфсизлик хизматининг ўз хавфсизлиги бошқармасини бошқарган) 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга (Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари) 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига «қилмишига мувофиқ равишда» турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари берилди. Олий суд хабарида уларнинг исмлари очиқланмаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти