Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги маслаҳатчиси Комил Алламжонов президент фармони билан “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Маълумки, сўнгги вақтларда Алламжонов Ўзбекистон–АҚШ муносабатларини янги босқичга олиб чиқишга катта ҳисса қўшиб келмоқда.
У 2025 йил июн ойидан буён Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги маслаҳатчиси, шу билан бир вақтда ўтган йил ноябрдан буён Администрациянинг АҚШдаги вакили лавозимларида ишлаб келяпти.
Ушбу даврда расмий Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сезиларли фаоллашди. Икки давлат президентлари охирги бир йил ичида тўрт марта юзма-юз учрашди, бир неча маротаба телефон орқали мулоқотлар бўлиб ўтди.
АҚШ–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилиб, иқтисодий ҳамкорликнинг институционал асоси мустаҳкамланди. Ўтган йили бир неча бор Вашингтонда, жорий йилда эса Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ етакчи компаниялари делегациялари билан учрашувлари ташкил этилди.

АҚШ сармоядорлари Ўзбекистонга фаол жалб этилиши
















