Президент Администрацияси раҳбари маслаҳатчиси Комил Алламжонов 16 октябрь куни АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жеримайя билан учрашди.
«Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни муҳокама қилдик. Хусусан, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Самарқанддаги C5+1 учрашуви ҳамда Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашдик», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
















