Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари биринчи марта уч томонлама саммит ўтказади
Саммит 31 март куни Хўжандда бўлиб ўтиши режалаштирилган. У минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадамга айланиши кутилмоқда.
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари иштирокида илк бор уч томонлама саммит бўлиб ўтади. Бу ҳақда қирғиз ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Эдил Байсалов Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 58-сессияси ишида маълум қилди.
«У [Байсалов] 31 март куни Хўжандда тарихда биринчи марта Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг уч томонлама саммити бўлиб ўтишини эълон қилди», — дейилади Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати хабарида.
Унинг сўзларига кўра, саммит минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадамга айланади.
Учрашув Бишкек ва Душанбе ўртасидаги чегара муаммоси ечими фонида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари 21 феврал куни Бишкекда умумий чегарани делимитация қилиш бўйича келишувни имзолаганди. Ҳужжатларни энди икки мамлакат раҳбарлари имзолаши керак. «Биз чегаранинг бутун чўзиқлиги бўйича келишувни узил-кесил якунладик», — дея таъкидлаган Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев.
Шунингдек, Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарада транспорт назоратини кучайтиришни режалаштираётгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:33 / 23.01.2026
Гренландия бўйича саммит: ЕИ раҳбарлари ўз бирдамлигини таъкидлади
18:08 / 17.12.2025
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга боради
21:09 / 04.12.2025