IQMath-2025 мусобақаси натижаларига кўра энг юқори натижаларни қайд этган иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
- Биринчи ўрин – BYD электромобили
- Иккинчи ўрин – Apple iPad Pro M4
- Учинчи ўрин – Apple iPhone 16 Pro Max
- Жамоавий соврин – 4+1 Англияда ёзги мактаб
Бу йилги танлов нафақат ютуқлар, балки халқаро миқёсдаги таълим имкониятларини ҳам тақдим этади. Англияга йўлланмани қўлга киритган жамоа ёзги мактабда иштирок этади.
IQMath-2025 танловида 10–11-синф ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда 20 ёшдан ошмаган ёшлар қатнашиши мумкин.
Олимпиада икки босқичдан иборат:
Биринчи босқич (1–10 апрел):
- iq-math.uz платформаси орқали онлайн тест (30 та савол, 60 дақиқа).
- Энг юқори балл тўплаган 500 нафар иштирокчи иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритади.
Биринчи босқичда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш, қатнашиш ва натижаларни аниқлаш iq-math.uz таълим платформаси орқали амалга оширилади.
Иккинчи босқич (18–21 апрел):
- Республика кесимида Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети биносида оффлайн шаклда ўтказилади.
- (5 та масала, 90 дақиқа)
- Ғолиблар якуний натижаларга кўра аниқланади.
- Ғолиблар рўйхати "iq-math.uz" сайтида ва UDEA ижтимоий тармоқларида эълон қилинади.
IQMath-2025 олимпиадасида қатнашиш истагида бўлган ёшлар 2025 йил 10 февралдан 30 мартгача iq-math.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, рўйхатдан ўтмаганлар олимпиадада иштирок эта олмайди.
Олимпиада ғолиблари учун мукофот жамғармаси 2 миллиард сўмни ташкил этади.











