Ўзбекистон | 12:17 / 27.02.2025
1781
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 1 мартдан 15 августга қадар ов мавсуми ёпилади

Экология вазирлиги бу вақт давомида ёввойи ҳайвонлар ва қушларни овлаш қатъий тақиқлангани, ов қоидаларини бузиш жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирди.

Ўзбекистонда 1 мартдан 15 августга қадар ов мавсуми ёпилади, деб хабар берди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

Бу вақт давомида ёввойи ҳайвонлар ва қушларни овлаш қатъий тақиқланади. Вазирлик ов қоидаларини бузиш, хусусан, тақиқланган даврда ов қилиш қатъий жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирди.

Вазирлик фуқаролардан ов мавсуми тугаган даврда табиатга янада эҳтиёткорона муносабатда бўлишни сўради.

Ноқонуний овга дуч келганлар вазирликнинг 1157, 1207, (71) 207−11−07 ва (71) 207−11−08 телефон рақамлари, ecogovuz_bot Telegram ботига ёки тегишли ҳудудий бошқармаларга мурожаат қилиши мумкин.

Мавзуга оид