Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага ёрдам тақдим этишни тиклади
Украина АҚШнинг Россия билан 30 кунлик сулҳ тузиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади.
Қўшма Штатлар Украинага ёрдам беришни давом эттиради. Украина эса АҚШнинг Россия билан 30 кунлик сулҳ тузиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 11 март, сешанба куни бўлиб ўтган Америка ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича тарқатилган қўшма баёнотда айтилади. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Украина билан разведка маълумотларини алмашишдаги паузани дарҳол бекор қилади.
Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермакнинг таъкидлашича, Украина АҚШнинг зудлик билан 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш бўйича таклифини қабул қилишга «тайёрлигини» билдирди, у агар Россия томонидан қабул қилинса ва бир вақтнинг ўзида амалга оширилса, томонларнинг ўзаро келишуви билан узайтирилиши мумкин. «АҚШ Россия Федерациясига тинчликка эришишнинг калити Россия томонининг муносабати эканлигини маълум қилади», — деб ёзган Ермак ўзининг Telegram-каналида. Делегациялар шунингдек, Киев ва Москва ўртасидаги ҳарбий асирларни алмашиш ва украиналик болаларни мажбуран қайтариш масаласини ҳам муҳокама қилишган, деди Ермак. Қўшма Штатлар ушбу аниқ таклифларни Россия вакиллари билан муҳокама қилиш мажбуриятини олди, дея қўшимча қилди Украина президенти девони раҳбари.
Украина ва АҚШ ўртасида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг томонлар имкон қадар тезроқ Украина минерал ресурсларини биргаликда ўзлаштириш бўйича келишув тузишга ҳам келишиб олдилар.
Financial Times нашрининг ёзишича, музокараларни иккинчи куни ҳам давом эттириш режалаштирилмаган.
Зеленский Саудия Арабистонига ташриф буюрди
Украина президенти Володимир Зеленский 10 март куни Саудия Арабистонига етиб келди, дея унинг маслаҳатчиси Дмитрий Литвин журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда «Укринформ» агентлиги. Украина ва АҚШ ўртасидаги музокаралар Саудия Арабистонининг Қизил денгиз соҳилидаги Жидда шаҳрида бўлиб ўтди.
Зеленскийнинг ўзи аввалроқ таъкидлаганидек, Саудия Арабистонида АҚШ вакиллари билан бўладиган учрашувда президент девонхонаси раҳбари Андрей Ермак, унинг ўринбосари Павло Палиса, ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ва Украина мудофаа вазири Рустем Умеров иштирок этди.
CNN маълумотларига кўра, АҚШ президентининг юқори мартабали мулозимлари шу ҳафта Саудия Арабистонида Украина ва Россия расмийлари билан алоҳида учрашади. Шу билан бирга, 10 март куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Россия вакилларининг шу ҳафтадаги бундай учрашувларда иштирок этиши ҳақидаги маълумотни рад этди.
Мавзуга оид
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16