Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумотига кўра, 2 ноябр куни соат 17:49 да Беруний кўчасида «Спарк» автомобили ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Манзилга қутқарув экипажи етиб борган ва ёнғин соат 17:54 да ўчирилган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори ҳақида маълумот берилмаган.












