Трамп Британиянинг Чагос архипелагини Маврикийга топшириш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади
Архипелагдаги энг катта Диего-Гарция ороли АҚШга ижарага берилган ва у ерда Британия—Америка авиабазаси жойлашган.

Фото: Shutterstock
АҚШ президенти Доналд Трамп Британия ҳукуматининг Чагос архипелагини Маврикийга қайтариб бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади, деб хабар бермоқда The Telegraph.
«Айни вақтда Маврикий ҳукумати билан келишувни якунлаш ва битимни имзолаш устида иш олиб боряпмиз. Тушунишим бўйича, АҚШ билан ушбу масала муҳокама қилинганидан кейинги ҳозирги босқичда у фақат биз ва Маврикий ҳукуматига тааллуқли», — дейди Буюк Британия ҳукумати раҳбари Кир Стармер канцеляриясидаги манба.
Маврикий 1814 йилдан бошлаб Британия мустамлакаси бўлган ва 1968 йилда мустақиликка эришган. Чагос архипелаги эса 1965 йилда Маврикийдан ажратиб олинган, у вақтда мамлакат Британия мустамлакаси эди. Британия уни 3 миллион фунтга сотиб олган ва Ҳинд океанидаги ўз ери деб эълон қилган. Архипелагдаги энг катта Диего-Гарция ороли АҚШга ижарага берилган ва у ерда Британия—Америка авиабазаси ташкил этилган эди.
2024 йил 3 октябр куни Буюк Британия Чагосни Маврикийга топшириши бўйича келишувга эришилган. Шу билан бирга, Диего-Гарция оролидаги авиабаза сақлаб қолинади. Лондон ва Порт-Луи битим имзолаган бўлиб, унга мувофиқ авиабаза 99 йил давомида ижарада бўлади. Қўшма Штатлар мазкур қарорни қўллаб-қувватлади.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилди
Жаҳон | 03:43
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
Мавзуга оид

23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?

20:36 / 03.10.2024
Буюк Британия узоқ йиллик баҳслардан кейин Чагос оролини Маврикийга қайтариб беради

10:54 / 16.08.2020
Япон танкери Маврикий соҳиллари яқинида иккига бўлакланиб кетди

08:30 / 18.03.2018