Япон танкери Маврикий соҳиллари яқинида иккига бўлакланиб кетди
25 июлда Маврикий маржонқояларида саёзликка ўтириб қолган MV Wakashio япон танкери иккига бўлакланиб кетди. 4 минг тонна нефть маҳсулотлари олиб кетаётган танкер Ҳинд океанида экологик фалокатга олиб келиш билан хавф солган.
Таъкидланишича, 15 август маҳаллий вақт билан соат 16.30 атрофида кеманинг тумшуқ қисми аниқлаган. Мутахассислар тавсиясига кўра уни шатакка олиш режаси тузилган. Маълум қилинишича, шатакчи кемалар танкернинг тумшуқ қисмини шатакка олиб, уни Маврикийдан минг километрча олисда чўктириб юбориш учун олиб кетган. Бироқ танкернинг иккинчи бўлаги айни вақтда маржонқояда қолмоқда.
Танкер 25 июлда маржонқояларга урилган. Натижада океанга ундан минг тоннага яқин мазут оқиб кетган ва ҳудуддаги маржонқоялар, балиқлар ва бошқа денгиз жонзотларини хавф остига қўйган. Олимлар ушбу ҳодисани Маврикий иқтисодиётига ўнлаб йиллар давомида таъсир қилиши мумкин бўлган экологик фалокат деб аташган. Ўзининг пляжлари, мақжонқоялари билан машҳур бўлган орол-давлат асосий даромадни сайёҳликдан олади.
Маълумотларга кўра, кемадаги аксарият нефть тортиб олинган бўлиб, унда 166 тоннага яқин мазут қолган. Мутассадди идоралар уни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борган.
Япониянинг атроф-муҳит вазири Синдзиро Коидзуми Токио зарарни баҳолаш учун воқеа жойига ўз мутахассисларини юбормоқчилигини маълум қилган. Танкер Nagashiki Shipping япон компаниясига тегишли бўлган.
Шунингдек, Франция фалокат ҳудудига ифлосланишни бартараф этиш учун махсус қурилмага эга бўлган ҳарбий самолёт жўнатган. Япония ҳам французларга ёрдам бериш учун Маврикийга ўз гуруҳини жўнатган.
Мавзуга оид
09:26 / 26.10.2024
РФнинг «соядаги флоти»: Greenpeace 192 та эскирган танкерни топди
20:36 / 03.10.2024
Буюк Британия узоқ йиллик баҳслардан кейин Чагос оролини Маврикийга қайтариб беради
16:31 / 09.06.2023
Reuters: Ар-Риёднинг нефть қазиб олишни қисқартириш қарори ОПEК+ давлатлари учун сюрприз бўлди
16:56 / 27.05.2023