Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрант йигит ёнаётган квартирадан уч болани қутқарди
Саид исмли такси ҳайдовчиси иккиланиб қолмасдан жасорат кўрсатди.
Россиянинг Свердловск области, Березовский шаҳрида марказий осиёлик такси ҳайдовчиси уч нафар болани ёнаётган квартирадан қутқариб қолди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у биринчи қаватдаги тутун чиқаётган деразадан уйга кирган.
«Бу одам биринчи бўлиб оловга сакради ва уч нафар кичкина болани қутқарди. Унинг исми Саид. Унга катта раҳмат. Шундай одамлар бор экан, бундай қаҳрамонликлар давом этади», деди воқеа гувоҳи.
Саиднинг айтишича, у дорихонадан чиққанида болаларнинг қичқириғини эшитган ва дарҳол ёрдамга шошилган. Унга иккинчи қаватдаги қўшни ҳам ёрдам берган.
Саид ўзи ҳам ота эканини, ватанида 5 ёшли ўғли борлигини, шу туфайли болаларни ёрдамсиз қолдира олмаганини айтди.
Қайд қилинишича, болаларнинг онаси зудлик билан ишга чақирилгани туфайли, уларни ёлғиз қолдириб кетган. Кейинчалик уйда ёнғин бошланган.
«Мен Саиддан жуда миннатдорман, мен бу одамни ҳеч қачон кўрмаганман. У иккинчи қаватдаги қўшни билан болаларимни қутқариб қолди. Улар икки боламни деразадан тортиб олишди, лекин уч ёшли кичкина болани топа олишмади. Кейин ичкарига кириб, уни ҳам ташқарига чиқаришди», деди Елена, болаларнинг онаси.
Унинг сўзларига кўра, ёнғин катта эҳтимол билан қисқа туташув туфайли бошланган.
Қайд қилинишича, квартира капитал таъмирлашга муҳтожлиги туфайли, Березовскийда ёнғиндан жабрланган оила учун пул йиғиш жараёни эълон қилинди.
Мавзуга оид
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
18:06 / 08.06.2026