Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИО ходими қонуний талабини бажармаганлик учун жарима миқдори оширилади
Сўнгги вақтларда ички ишлар органлари (ИИО) ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ҳолатлари ортгани таъкидланмоқда.
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун маъқулланди.
Қайд қилинишича, сўнгги вақтларда ҳуқуқбузарлар томонидан жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш борасида хизмат олиб бораётган ИИО ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ҳолатлари ортган. Хусусан, 2021 йилда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ 56474 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлса, 2022 йилда 88401 та, 2023 йилда 88988 та, 2024 йилда 85278 таси қайд этилган.
Шу боис, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидагича ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда:
- ИИО ва Миллий гвардия ходимининг қонуний талабларини бажармаганлиги учун БҲМ 5-12 баравари миқдорида жарима (амалда 1 баравари);
- худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда БҲМ 12-30 баравари миқдорида жарима (амалда 15 баравари) ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланиб, имзолаш учун президентга юборилди.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026