Олий Мажлис Сенати “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонунни маъқуллади.

Қонун билан, алибога қуйидагича ўзгартишлар киритилмоқда:

  • O‘ o‘ → Ö ö
  • G‘ g‘ → Ğ ğ
  • Sh sh → Ş ş
  • Ch ch → Ç ç

Шунингдек, Ng мустақил ҳарф сифатида алифбодан чиқарилади. Тутуқ белгиси сақлаб қолинади.

Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, қонун кучга киргунига қадар амалдаги алифбо асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар тўсиқсиз муомалада қолади. Давлат органлари ва ташкилотларининг рамзий белгилари, пешлавҳа ва кўрсаткичлардан эса улар яроқсиз ҳолатга келгунига қадар ёки белгиланган муддатгача фойдаланишга рухсат берилади.

Таҳрирланган ўзбек-лотин алифбосининг стандарт клавиатурадаги тахминий кўриниши

Эслатиб ўтамиз, Қонунчилик палатаси мазкур қонунни 7 июл куни қабул қилган эди. Kun.uz бу ўзгариш атрофидаги мунозаралар ҳақида ёзганди.