Россия пойтахти Москва шаҳрида мигрант меҳмонхонадан қочишга уриниб, деразадан йиқилиб тушди, деб хабар берди MK.
Бахтсиз ҳодиса 25 июлга ўтар кечаси шаҳар жанубидаги бутик-меҳмонхонада содир бўлган. Дастлаб гувоҳлар учинчи қават деразасида ички кийимда турган эркакни кўрган. У кийимларини қўлида ушлаган ҳолда аввал кондиционер устига сакраган, сўнгра иккинчи қават қиялигига тушишга қарор қилган.
Бироқ, уриниш муваффақиятсиз якунланиб, эркак пастга қулаган ва оғир жароҳат туфайли ҳалок бўлган. Жабрланувчи 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди, унинг исми-шарифи хабарда келтирилмади. Жабрланувчининг акаси уни воқеа жойида таниган.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, эркак кимдандир қочмоқчи бўлгандек шошилинч ҳаракат қилган. Ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.







