Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Аляскада бўлиб ўтадиган Россия-Америка музокаралари камида 6-7 соат давом этишини айтди.
“Делегациялар таркибида музокаралар ўтказилади. Сўнгра етакчилар ҳамкорликдаги матбуот анжуманини ўтказадилар. Умуман олганда, бунга камида 6-7 соат кетади”,— деди Песков.
Унинг қайд этишича, Доналд Трамп ва Владимир Путин мулоқоти яккама-якка шаклда бўлиб ўтади. Россия делегацияси “самарали” мулоқотга умид қилмоқда.
Хабарларга кўра, Владимир Путинни аэропортда шахсан Доналд Трампнинг ўзи кутиб олади. Президентлар учрашуви Анкориж шаҳридаги Элмендорф-Ричардсон. ҳарбий базасида бўлиб ўтади.











