HAVAL H9

Кечанинг асосий тақдимоти HAVAL H9 рамали йўлтанламаси: етти кишилик салон, 360° камера, CarPlay вa Android Auto тизими, замонавий хавфсизлик тизимлари ва тўлиқ юритма уни ҳар қандай йўналиш ва саргузаштларга тайёр бўлган ҳақиқий "йўлсиз шароитдаги маконларни забт этувчи"га айлантиради.

HAVAL H6 Facelift

HAVAL H6 Facelift флагман кроссовери янгиланган дизайн, катталаштирилган ўлчамлар ва замонавий салонга эга бўлди. Модел рақамли дисплейлар, HUD-проекция, интеллектуал автотураргоҳга жойлаштириш тизими ва ўзбек тилидаги интерфейсга эга мультимедиа тизими билан жиҳозланган – бу брендни маҳаллийлаштиришга қўйилган муҳим қадамдир. Мазкур ечимларнинг барчаси H6'ни қулайлик ва технологиялар биринчи ўринга чиқадиган жўшқин шаҳар ҳаёти учун энг мақбул танловга айлантиради.

Меҳмонлар учун ёрқин фотозоналар, интерактив тадбирлар ва бренд услубида безатилган ҳудудлар тайёрланган бўлиб, у ерда ҳар бир киши байрам муҳитини ҳис қилиши ва хотираларини сақлаб қолиши мумкин бўлди.

Кечанинг энг юқори даражадаги қизиқарли нуқтаси ҳар икки моделнинг тест-драйви бўлди. Иштирокчилар H6'нинг ҳаракатчанлиги ва технологиклиги, шунингдек, H9'нинг қуввати ва ўтказувчанлигига шахсан ишонч ҳосил қилишди. Меҳмонларнинг фикр-мулоҳазаларига кўра, автомобилларни ҳаракатда синаб кўриш имконияти тақдимотнинг энг ёрқин лаҳзаси бўлди.

HAVAL битта бренд иккита хусусиятни бирлаштириши мумкинлигини исботлади: шаҳар учун услуб ва технология ҳамда йўлсиз ҳудудларда қулай бошқарув.

HAVAL — ўз феъл-атворингизга мосини танланг: шаҳар қироли ёки йўлсизликни забт этувчи.

HAVAL автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган HAVAL (Great Wall Motor) автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан