Шу давр мобайнида Ўзбекистонда 20 мингга яқин HAVAL автомобили сотилди, дилерлик тармоғи эса 28 та марказга етди. Бироқ сотув натижалари ортида бундан-да муҳим жиҳатлар — харидорларнинг ишончи, автомобиль маданиятининг ривожланиши ва ҳар бир сафарни янада қулай қилишга бўлган интилиш мужассам.
Уч йиллик ишончли ўсиш
HAVAL’нинг асосий ютуқларидан бири бренд автомобилларига бўлган барқарор талабдир. Харидорлар орасида, айниқса, HAVAL M6 ва HAVAL Jolion моделлари оммалашди. Ушбу моделлар Ўзбекистонда энг кўп сотилган ўнта автомобиль қаторига кирди.
Қулай шаҳар кроссоверларидан тортиб, узоқ сафарлар ва йўлсиз ҳудудлар учун мўлжалланган автомобилларгача — HAVAL моделлар қатори турли эҳтиёж ва турмуш тарзига мос ечимни танлаш имконини беради.
Шу билан бирга, бренд одатий технологиялар билан чекланиб қолмайди. Гибрид йўналишнинг ривожланиши динамика, қулайлик ва замонавий муҳандислик ечимлари уйғунлигини излаётган ҳайдовчилар учун янги имкониятлар очмоқда.
Ҳар бир автомобиль эгасига янада яқинроқ
Автомобиль харид қилиш — бренд билан танишувнинг бошланиши холос. Унга қулай тарзда хизмат кўрсатиш ва зарур ёрдамни олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Айнан шу сабабли HAVAL дилерлик ва сервис инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда 28 та расмий дилерлик маркази фаолият юритиб, автомобилларни сотиш ва техник хизмат кўрсатишни таъминламоқда.
Тармоқнинг кенгайиши HAVAL’ни нафақат Тошкентда, балки мамлакат ҳудудларида ҳам харидорларга яқинлаштиради. Бу автомобиль эгалари учун моделлар қатори билан танишиш, мос автомобилни танлаш ва сервис хизматларидан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайишини англатади.
Халқаро миқёсда эътироф этилган натижалар
HAVAL’нинг Ўзбекистондаги муваффақиятлари мамлакат ташқарисида ҳам эътироф этилди.
Уч йил давомида маҳаллий жамоа Great Wall Motor томонидан қуйидаги халқаро мукофотлар билан тақдирланди: Rising Star 2024, Annual Sales Star 2025, Annual Performance Star 2025 ва Growth Excellence Regional 2025.













