Энг катта қизиқишни гибрид HAVAL H7 уйғотмоқда. Унинг куч агрегати бензин двигатели ва иккита электромоторни бирлаштиради, шунинг учун кроссовер ҳам шаҳарда, ҳам трассада, ҳам йўлсиз шароитларда бирдек ишончли ҳаракатланади. 100 км/соатгача тезланиш атиги 5,8 сонияни ташкил қилади. Электр энергияси ҳисобига автомобил 105 километргача ҳаракатлана олади, шундан сўнг автоматик равишда гибрид режимга ўтиб, паст ёнилғи сарфини сақлаб қолади.

Аммо H7 фақат рақамлари билан эмас, технологиялари билан ҳам эътиборга лойиқ. HAVAL компанияси таъкидлашича, Hi4 тизими нафақат ёнилғини тежаш, балки йўл шароитларини доимий таҳлил қилиб, автомобилни юқори тезликда барқарорроқ, бурилишларда ишончлироқ ва кундалик ҳаракатланишда янада қулай қилиш учун яратилган.

Ишлаб чиқарувчи фикрига кўра, H7 ҳам шаҳарда, ҳам асфалт тугаган ҳудудларда бирдек эркин ҳаракатланиши керак. Саёҳат ихлосмандлари учун том қисмига мўлжалланган бренд аксессуарлари — юк боксларидан тортиб зиналар ва сайёҳлик чодирларигача таклиф этилади. Автомобилнинг ўзида эса ушбу тоифада кам учрайдиган ечимлар мавжуд: ускуналарни улаш учун розетка ва кўчма сайёҳлик чироғи.

Моделнинг йўлсиз шароитларга мослашган хусусияти интеллектуал тўлиқ юритма, орқа дифференциалнинг электрон блокировкаси ҳамда махсус ҳаракат режимлари билан янада кучайтирилган. H7 чуқурлиги 580 мм гача бўлган сув тўсиқларидан ўта олади, кузов геометрияси эса мураккаб релефларда ҳам ишончли ҳаракатланиш имконини беради.

Кроссовер салонида рақамли технологиялар ва қулайликка алоҳида эътибор қаратилган. Жиҳозлар қаторига 12,3 дюймли рақамли приборлар панели, 15,6 дюймли мултимедиа экрани, проекцион дисплей, 540° айлана кўриниш тизими, овозли бошқарув ва ADAS электрон ёрдамчилари мажмуаси киради. Шунингдек, панорамали том, симсиз қувватлаш, ўнта динамикли аудиотизим, олд ўриндиқларнинг электр созланиши, иситиш ва вентиляция функциялари ҳамда иккинчи қатор йўловчилари учун қуёшдан ҳимояловчи пардалар ҳам мавжуд.

HAVAL H7ʼнинг бензинли версияси нархи 399 900 000 сўмдан, гибрид версияси эса 449 900 000 сўмдан бошланади.

Автомобилга 5 йил ёки 150 000 км (қайси бири аввалроқ юз беришига қараб) кафолат тақдим этилади.

Call-марказ: +998 71 287 88 88

Веб-сайт | Telegram канали | Instagram | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида